ИЧАКЛАР

ИЧАКЛАР НИНГ ЯЛЛИҒЛАНИШИДАГИ ОҒРИҚЛАР «Ким табиблик қилса-ю, табобат Илмннн яхши билмаса у жавобгардир» Ҳадиси шарифлардан Агар йўғон ичакнинг яллиғланиши асосан чап томонлама кузатилса, бу ярали-некротик колит, агар оғиз бўшлиғидан то орқа чиқарув тешигига қадар аниқланса, унда бу касалликни илк бор аниқлаган олим

ИЧАКЛАР

ИЧАКЛАР НИНГ ЯЛЛИҒЛАНИШИДАГИ ОҒРИҚЛАР

«Ким табиблик қилса-ю, табобат Илмннн яхши билмаса у жавобгардир»
Ҳадиси шарифлардан

Агар йўғон ичакнинг яллиғланиши асосан чап томонлама кузатилса, бу ярали-некротик колит, агар оғиз бўшлиғидан то орқа чиқарув тешигига қадар аниқланса, унда бу касалликни илк бор аниқлаган олим шарафига Крон касаллиги деб аталади.

Сўнгги йилларда ўтказилган кенг қамровли тадқиқотлар ярали некротик колитни ҳам, Крон касаллигини ҳам иккита- дан алоҳида турлари борлигини исботлади.

Касалликнинг турларидан қатъий-назар беморларни қорин соҳасидаги турли жадалликда ва давомлиликка эга бўлган огриқлар, ич кети- ши, айрим ҳолларда кўнгил айнаши, озиб кетиш, камқонлик безовта қилади. Айрим ҳолларда оғриқ ва ич кетиши дарҳол, овқатлангандан кейин кузатилади.

Оғриқни тез бартараф қилиш усули

Оғриқни зудликда бартараф қиладиган дори ва усул иш- лаб чиқарилмаган.

Агар қорин бўшлиги аъзоларининг ўткир аппендицит, перитонит каби ўткир хирургик касалликларига гумон бўлмаса, унда бир таблетка но-шпа, папаверин, ди- базол, папазол, никошпан, ёки никоверинни тил остига олиб сўриш озроқ наф беради. Ҳар қандай ҳолда ҳам шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Операция йўли билан йўғон ичакнинг ярали қисмини кесиб олиб ташлаш беморни оғриқлардан халос қилиш мумкин, аммо бу усул фақат яра ёрилганида, чандиқли ичак тутилишлари аломатлари пайдо бўлганида, ёки меъда-ичак йўлидан жадал қон кетганида бажарилиши лозим.

Крон касаллигида эса жарроҳлик муолажаси ҳам наф бермайди, хирург ичакни ярали қисмини олиб ташлаганидан кейин орадан озроқ муд- дат ўтиб яра меъда-ичак тизимининг бошқа қисмларида ҳам пайдо бўлади.

Ўтган асрнинг 40 йилларида ушбу касалликни даволаш учун сульфасалазин препарати таклиф этилган.

Аммо, сўнгги йилларда ушбу препаратга аллергия кўплаб аниқланган, шу боисдан ҳам сўнгги йилларда олсалазин натрий препарати тавсия этилмоқда.

Ушбу препаратни оғиз орқали, ёки клизма (ҳуқна) йўли билан киритиш ҳам мумкин. Ушбу препарат наф бермаганида замонавий медицина охирги чора сифатида глюкокортикостероид гормонлари,ёки иммун тизимини сусайтирувчи дориларни тавсия этишдан бўлак чораси қолмайди.

Аллоҳга шукурки, бу касалликлар нисбатан кам учрайди. Мен ўзимнинг чорак асрлик фаолиятим мобайнида Крон ка- саллигига мубтало бўлган беморларнинг 8 тасини кўрдим.

Мен бундай беморларни компьютер томографияси, рентген контраст усуллар, тўлиқ таҳлиллар (қон, ахлат, инфекцияларга, гижжаларга) ўтказилганидан кейин замонавий медицина ва халқ табобатини уйғунлаштирган ҳолда даволайман. Аммо, таассуфлар билан эътироф этишим лозимки, даво натижалари унчалик яхши эмас.

Ушбу қисмда қорин соҳаси оғриқлари билан намоён бўлувчи айрим хасталикларни кўриб ўтдик. Энди озроқ статистик маълумотларга эътиборни қаратсак…

Қорин оғриғи билан тушувчи беморларнинг ҳар 2 тадан биттасида ташҳис нотўғри бўлиб чиқади. Ўткир аппендицит билан операция столига олинган беморлар ёриб кўрилганида 30% га яқин ҳолда чувалчангсимон ўсимта мутлақо соғлом бўлиб чиқади.

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Ўткир аппендицитни олимлар бежизга«қорин бўшлиғининг хамелеони»

деб аташмаган, буқаламун ҳар онда рангги ва тусини ўзгартириб тургани каби аппендицит ҳам аломатларини ўзгартириб туради.

Аммо, медалнинг иккин- чи томони ҳам бор, билмадим, дўхтирларимиз сир-асрорини оламга дастурхон қилсам, мени кечиришармикан?

Мен чорак аср мобайнида тиббиётнинг кўпгина жабҳаларида ишлаб кўрдим, анатомия, травматология, асаб жарроҳлиги, Тошкент Тиббиёт Педиатрия Институти, Болалар жарроҳлиги кафедраси, оператив нефрология ва сунъий буй- рак бўлими, Тошкент Тиббиёт академияси хирургия кафедра- си…

Булар ҳали ҳаммаси эмас, бир неча йилларки Ўзбекистон Халқ Табобат академияси (раҳбар ажойиб инсон ва бағрикенг мутахассис Муҳаммаджон ака Ҳамроев) билан узлуксиз ҳамкорлик олиб бормоқдаман.

Педиатрия Институти болалар хирургияси клиникасида ҳам, Тошкент Тиббиёт академияси болалар хирургияси клиникасида ҳам болада ўткир аппендицит йўқлигини билиб туриб, жарроҳлик муолажасига олган манфаатпараст ва ноинсоф шифокорлар билан ишлаш «бахти- га мушарраф «бўлдим.

Мен, ҳатто шундайларнинг биттасига савол бердим; «Агар ўзингнинг фарзандинг бошқа шифокор- да нотўғри ташҳис билан операция қилинса нима қилардинг?, — деб. «Мен тирик эканман, болам бошқа дўхтир қўлига туш- майди!, — деб магрурларча жавоб берди у.

— Келинг, бир кулишмаймизми?

Бир таксист катта кўчада аланглаб мижоз қидириб ма- шинасида кетаётса, бир ДАНходими қул кўтариб қолибди.

— Огаини, — дебди у, эрталабки разводга шошаяпман, мени фалон жойга олиб борсангиз.

Ҳайдовчи ҳам унинг юз-кўзидан ўтолмасдан айтган жой- ига зудликда олиб борибди. ДАН ходими машинадан тушаё- тиб, ҳайдовчига;

— Фалон жойда тезлик таъқиқланган эди, сиз 90 км соат- да ҳайдадингиз, писмадон жойда сариқ чироқда ўтиб кетдин- гиз, боз яна пиёдага йўл бермадингиз.

Сизга фачон сўм жарима деса, ҳайдовчи индамай жаримани тўлаб, яна ДАН ходими қўлига муъжазгина бир пакет ҳам тутқазибди. У ҳайрон бўлиб; — «бу нима?» деб сўраса, ҳайдовчи;

— Энди окахон. кичиккина бир дорихонамиз бор. шунда ҳар хил дорилар билан бирга презервативлар ҳам сотамиз, булар мендан Сизга совга, — дебди.

— Нега совга қилаяпсиз, — деса.таксист бамаилихотир;

— Сизга ўхшаган инсофсиз ходимдар кўпайиб кетмаслиги учун, — деб жавоб қайтарган экан.
Майли, ҳар кимга Аллоҳнинг ўзи инсоф берсин!

Related posts

Leave a Comment