ИЧ КОТИШИ

ИЧ КОТИШИ DAVOLASH

ИЧ КОТИШИ ОҚИБАТИДА КУЗАТИЛАДИГАН ҚОРИН ОҒРИҒИ

«Нафси ёмон ҳайитда ўлар»
Ўзбек халқ мақолларидан

Менинг назаримда аҳолининг энг катта қисмини ўз домига гирифтор этиб энг кўп асоратлар берадиган, аммо шунга қарамасдан кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган нохушликлардан бири сурункали қабзиятлардир.

Ҳатто, Хитойдек улкан империянинг замонавий асосчиларидан бири Мао Цзе Дун каби сиёсатшунослар ҳам умрбод сурункали қабзиятлардан азоб чекиб ўтган.

Сурункали қабзиятлар қорин соҳасидаги огриқлардан ташқари сурункали заҳарланиш, эрта кексайиш, баданда доглар пайдо бўлиши, сочнинг эрта оқариши, ёки барвақт тўкилиши, оғиздан ва баданнинг турли қисмларидан бадбўй ҳидлар келиши, камқонлик, ўринсиз асабийлашиш, терининг қуруқшаши, бадандан тошмалар тошиши, аллергиялар билан асоратланади.

Мен ўзимнинг чорак асрлик шифокорлик фаолиятимда турли-туман касалликларнинг аксария- тини ич келишини меъёрлаштириш билан бартараф этганман.

Расулуллоҳ «Агар ўлимга даво бўлганида. сано билан асалда бўлар эди» деб марҳамат қилганлар. Санони ич юрийггиришда бебаҳо эканлигини аксариятимиз ҳам билавермасак керак.

Хўш, бу қадар узундан-узоқ кириш сўзларимиз Сиз азизни зериктириб қўймадимми ишқилиб? Ич келишнинг меъёри қанча деган саволнинг туғилиши табиий.

Меъда-ичак тизими хасталиклари бўйича йирик мутахассис доктор Маршалл инсоннинг темпераменти (мижози), одатлари. ҳаракатчанлиги, овқатланиш режимига қараб ҳар куни 3 мартадан. ҳар ҳафтасига уч мартагача ич келишини меъёр чегаралари деб белгилаган. Менинг назаримда эса инсон ақлий.

руҳий, жисмоний ва жинсий жиҳатдан саломат бўлиши учун ич ҳар куни 1-2 марта келиши лозим. Чунки, ахлат таркибидаги индол, скатол, крезол, фенол, кадаверин, путресцин каби заҳарлар иккинчи куниёқ йўғон ичакдаги бижғиш жараёнлари боисмаксимал миқдорга етиб, ичак деворидаги қон томирлар тўри орқали сўрила бошлайди, бу сўрилиш ойлаб-йиллаб давом этса юқорида келтирилган нохуш аломатларнинг барчасини босқичма-босқич келтириб чиқаради.

Маълумингиз бўлсинким, ич қотиши-касаллик, яъни нозологик бирлик эмас, балки юзлаб касалликларнинг минглаб аломатларидан биттасидир.

Унинг сабаби энг оддийдан (овқат таркибида суюқликнинг кам бўлиши) энг мураккабгача (меъда — ичак тизимини сиқиб қўядиган хавфли ўсмалар — рак, ёки тугма тараққиёт норасоликлари) бўлиши мумкин.

Ҳудудларимизда учрайдиган сурункали қабзиятларнинг энг асосий сабабларига Гиршпрунг касаллиги (ичак асаб толаларининг тугма йўқлиги оқибатида пайдо бўлади) каби туғма касалликлар,

Пайра касаллиги (йўғон ичакнинг тушиб кетиши), сурункали колитлар, ёки ҳаётда орттирилган касалликлар, суюқлик ва клетчаткани кам истеъмол қилиш, қорин деворининг заифлиги оқибатида қорин ичида етарлича босим ҳосил қила олмаслик, буқоқ,

одат тусига кириб қолган сурункали қабзият (дарсда, мажлисда ва ҳаказода ўтирган, ёки ухлаётган пайтида қисталанглик бўлса ҳам уялиб, ёки эриниб ҳожатхонага бормаслик), жисмоний ҳаракатчанликнинг етарли эмаслиги, қандли диабет,

ҳомиладорлик, тугруқ, операциядан кейинги ҳолат, узоқ мудцатлик ётоқ режими (гипс, корсет ва бошқалар қўйилиши оқибатида), антибиотиклар, гормонлар, тинчлантирувчи, аллергияга қарши дори-дармонларни узоқ муддат қабул қилиш киради.

Ҳатто, меъда-ичак яраларини даволашда ишлатиладиган, шунингдек пешоб ҳайдовчи воситалар, яллиғланишга қарши моддалар ҳам сурункали қабзиятларга олиб келади.

Гиёҳвандлар, токсикоманлар, ашаддий кашандалар ва алкоголиклар ҳам ўнлаб касалликлар билан билан бирга сурункали қабзиятлардан ҳам азоб чекадилар (ростига кўчсам улар бундан ҳам баттар бўлсинлар).

Эътибор берган бўлсангиз, бош ва умурқа поғонаси огриқлари ҳақидаги китобларимда ҳам сурункали қабзиятларнинг бош ва бел соҳаси оғриқларида улкан ҳиссаси борлигини бот-бот таъкидлаганман (Алижон Зоҳидий,

«Умуртқа поғонаси оғриқлари», «Замонавий медицина ва халқ табобати нуқтаи-назаридан бош оғриғи», Тошкент-2011).

Оғриқни тез бартараф қилиш усули

Бугунги кунда ҳар қандай дорихонада таркибида ич сурадиган моддалар (глицерин, фенолфталеин, бисакодил) сақловчй шамчалар (свечалар) рецептсиз, эркин сотилади (пулингиз бўлса килолаб олишингиз ҳам мумкин).

Уларни ичакка тиққандан, ёки огиз орқали қабул қилинганидан кейин ярим соат ичида ичингиз келиб турибди-да!

Тозаловчи ҳуқналарнинг (клизмалар) аҳамияти ҳам улкан. Аксарият шифокорлар ич келтириш учун 500,0-1000,0 мл тоза, ёки туз қўшилган сувни тавсия қиладилар. Менинг назаримда тоза сувдан кўра ичига ош тузи қўшилиб 1-2% ли эритма ҳосил қилингани фойдалироқдир

. чунки бунда ичакдаги заҳарли моддалар қон томирларга сўрилиб, турли асо- ратларни олиб келмайди, аммо, ош тузи эритмасидан ҳам 2% натрий бикарбонат (чайная сода) эритмаси ҳаммасидан фойдалироқдир.

Маълумки, натрий бикарбонатнинг таркиби ишқорий бўлиб, ичакда пайдо бўлувчи токсинлар (заҳарлар) нинг ҳаммаси кислотали муҳитга эга. Ишқор ва кислота аралашиб, таркибий жиҳатдан нейтрал (зарарсиз) модда ҳосил қилади ва ичак орқали ташқарига чиқиб кетади.

Магний сульфат, канакунжут мойи, сенадексин. фенолфталеин, бисакодил, гутталакс каби дори воситаларини қўллаш ҳам етарлича самара беради.

Мен булар орасида магний сульфат ва канакунжут мойини маъқул кўраман, чунки улар биринчидан жуда арзон, иккинчидан асоратсиз, учин- чидан тез самара беради. тўртинчидан ҳар қандай дорихона- лардан рецептсиз сотиб олишингиз мумкин, олтинчидан…

Майли. шунча мақтаганим етар. Одатда магний сульфатнинг 25 граммини (бир пакет) бир литр сок, ёки компотга (сувга эритса мазаси ёқимсиз бўлиб бемор қусиб ташлаши мумкин) эритиб бирваракайига 10 дақиқани ичида ичишни, ундан кейин жигар соҳасига (ўнг қовурға устига) грелка қўйиб 30 минут ётишни тавсия қиламан.

Ярим соат ичида магний сульфат ичакларда кучли осмотик босим ҳосил қилиб, меъда ости бези ва ўт йўлларини очиб юборади ва ичак деворларидан суюқлик тортиш ҳисобига жуда кучли ич кетишига олиб келади.

Энг яхши томони шундаки, бу усул ўт қопидаги ва меъда ости бези йўлларидаги тузлар, ҳамда қуйқаларни ҳам тозалаб келади.

Худди ичакларингизга сантехник кириб тозалагандек бутунлай тоза ва пок бўлиб қоласиз, икки соатнинг ичида. Канакунжут мойи ҳам шундай таъсирга эга, унинг 15,0 мл ини (бир флакон) олиб ичилади ва жигар устига грелка қўйиб ётилади.

Дорихонада эркин сотиладиган бу воситанинг самараси юқоридаги препаратникидек. Авваллари мижозларимга табиий канакунжутнинг уруғидан 5-донани эзиб ичишни тавсия қилардим.

«Нодонга сажда қилишни ўргатсанг. пешонасини ғурра қилиб олади» деганларидек бир мижозим бирваракайига 15 донасини эзиб ичиб нақ асфолософилиннинг КПП сидан ортга қайтиб келибди. шу воқеадан кейин бу нисбатан заҳарли усулни тавсия қилмайдиган бўлиб қолдим.

Айрим табиблар бу мақсадлар учун Абу Жаҳл тарвузи, кучала каби ўта кучли ва заҳарли воситаларни қўллайдилар. маълум дозагача улар кучли қусиш ва ич кетишини таъминлаб танани яхши тозалайдилар, аммо сал доза ошириб юборилдими, худо уриб. пайғамбар ҳассаси билан туртди, дейверинг.

Мен бу воситаларни қўлламайман (биринчидан топили- ши қийин, иккинчидан қимматга тушади, учинчидан заҳарли, тўртинчидан…)

Аммо, мазкур усулларни жуда узоқ қўллаб бўлмайди. чун- ки ичак деворлари эринчоқ бўлиб қолиб ўз ҳаракатчанлигини пасайтириб қўяди, ични тез-тез сунъий келтириш шиллиқ қаватларни яллиғланишига ва дисбактериозга (ичак меъёрий микроблари нисбатининг бузилишига) олиб келади. Мен мижозларимга уларни энг кўпи билан 2 ойгача, ҳар ҳафтада бир марта такрорлашни маслаҳат бераман.

Узоқ муддатлик профилактика дастури
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек. сурункали қабзиятлар бизни эрта кексайтирувчи ва табиийки қабрга эрта тиқувчи энг қаттол душманимиздир, шу боисдан ҳам ундан имкон даражасида эртароқ ва бутунлай қутулишимиз лозим.

Буюк Су- I воров айтганидек «урушда галабага олиб келувчи ҳар қандай восита яхши». Биринчи навбатда тегишли мутахассисда муфассал текширувлардан ўтиб, унинг сабабини аниқлаш ва шу сабабларни йўқотишимиз лозим.

Устоз профессор Эркин Қосимовнинг фикрларига кўра, истеъмол қилаётган бир кеча-кундузлик овқатимиз таркибида камида 30 грамм атрофида клетчатка бўлиши лозим.

Нон, мева-сабзавотлар ва бўтқалар таркибидаги клетчатка айниқса самарали бўлиб, улар меъда-ичак тизими деворидаги сувни ўзига тортиб олиб, елимсимон масса ҳосил қилади.

ичак микроорганизмлари уларни яхши парчалаб, ҳажмини кўпайтиради, ичак ҳаракатчанлигини оширади.

Шу билан бирга бир кунига камида 2-3 литргача суюқлик ичиш ҳам ич келишини муътадиллайди. Етарлича суюқлик қабул қилинмаса, нажас массаси ичак қовузлоқларининг кенгайиб кетган жойларида гаустраларида) тиқилиб, ахлат тошлари пайдо бўлишига олиб келади.

Америкалик олимлар овқати таркибида клетчатка ҳар хил бўлган икки гуруҳдаги одамларда тадқиқотлар ўтказиб, кўп клетчатка истеъмол қилувчи одамларда сурункали қабзиятлар. бавосил, йўғон ичак саратони, ўт тошлари деярли уч баробар кам учрашини аниқладилар.

Клетчатка айниқса нон ва дон маҳсулотларида, дуккакли ўсимликларда, гуруч, картошкада, мева-сабзавотларда. ёнғоқда кўп бўлади.

Демак, овқатни турли-туман қилиб истеъмол қилишда гап кўп экан. Шу билан бирга имкон қадар табиий. консервация қилинмаган. кепак ва пўстлоқларидан тозаланмаган озуқа маҳсулотларида клетчатка айниқса кўп бўлади.

Агар мижозларимда бирор-бир жиддий касаллик топилмаса, мен уларга энг арзон, энг содда ва етарлича самарага эга бўлган қуйидаги усулни тавсия қиламан. Ҳар куни эрталаб 500,0 мл совуқ сувга бир ош қошиқдан кунгабоқар ёғи аралаштириб бирваракайига ичилади ва жойида 100 мартагача сакраш лозим.

Мана шу оддий ва хавфсиз усулни йиллаб юқори самара билан қўлласа ҳам бўлади.

Аммо, инсон жисмоний фаолликдан воз кечар экан, юқоридаги тавсияларнинг барчаси қумга пешоб қилгандек самарасиз кетади.

Камҳаракатлилик бугунги кун бало-фалокатларнинг дебочаси, боши-адоги, ибтидо ва интиҳосидир. Ҳар гал овқатлангандан кейин меъда-ичак тизимининг тўлқинсимон ҳаракати-перистальтика кучаяди, айнан шу пайтда тўнқайиб ётиб олмасдан жисмоний ҳаракат билан ичак фаолиятига озроқ туртки берсак, ҳаммаси жойида бўлади.

Аксарият одамларимиз эса овқатлангани заҳотиёқ дарҳол ётиб. телевизор кўради, ёки яна ҳам ёмонроғи уйқуни уради. Бундай аҳмоқона яшаш режими ойлаб йиллаб давом этиб алал-оқибат на фақат меъда-ичак йўлини, балки ўт ва меъда ости безларини ҳам издан чиқаради, ортиқча вазн йиғилишига, қандли диабетларга олиб келади.

Ич қотишининг энг улкан ва афсуски одамлар эътибор бермайдиган сабабларидан бири-қорин олд девори мушакларининг бўшашиб, заифлашиб кетишидир.

Аёлларда ҳар галги ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнларидан кейин қорин пресси камайиб, қорин ичи босимини ҳосил қилиш қийинлашиб бораверади.

На фақат, ичаклар, балки қорин ва қорин орти бўшлиғидаги барча аъзо ва тизимлар қорин бўшлиги ичи босими ҳисобига ишлайди.

Бу босим пасайдими, ўт қопи қийшаяди, ичаклар қаппайиб, газлар йигилади, ичак деворлари етарлича сиқилолмасдан, қисталанглик ҳиссини пайдо қилолмайди, пешоб йўллари ва қовуқ қисқаролмасдан, сий- ишда муаммолар юзага келади.

Мен қиш ва куз ойларида ҳар ҳафтада бир марта саунага боришни 30 йилдан буён канда қилмайман. Ҳатто муштдеккина йигитчаларнинг ҳам қоринлари Қори Ишкамбанинг қорнидек баҳайбат, қўл-оёқ мушакларининг гурурт чўпидек нозик эканлиги мени ҳайратга солади.

Қани, қа;ишқоматининг бекаму-кўстлигдга ва илоҳийлигига қараб сажда қилсанг арзигулик Паҳлавон Маҳмудлар, Аполлонлар, I ёркулеслар, жилла қурса Ҳожимуқонлар деб ҳайқиргим келади. Нима учун илоҳий деганимнинг сабаби бор; Инжилда.

Тавротда, Забурда, яъни қадимий ва янги Аҳдларда «Худо инсонни ўзига ўхшатиб яратди» деган якдил фикрлар бор.

Муқаддас Қуръони каримимизда эса «Аллази холақака, фасаввака ва адалака-биз инсонни чиройли суратларда, меёрий қилиб одиллик билан яратдик» деган оятлар бор! Қани ўша илоҳий шакл-шамойил?

Мана шу мультфильмдаги Шрекка ўхшаб кетадиган турқу-тароват илоҳийми?

Йиллаб қатнаб, ойда-йилда идеал қадди-қоматга эга бўлган, тана тузилишига ҳавас билан қарасанг бўладиган бир-иккита одамни учратаман.

Мана шу қоринбойларнинг ҳаммаси қорин прессининг камайиб кетиши оқибатида қорин бўшлиғи аъзолари фаолиятининг бузилиши- га муносиб номзодлардир.

Мен армия хизматидан қайтганимда вазним 64 кг эди. ҳали-ҳанузгача шу вазнни 66 кг атрофида ушлаб тураман.

Бунинг учун бир кунда фақат 2 марта овқатланаман, қишмиёзми, қатъий назар ҳар куни 10 чақиримлар югураман, ҳар куни эрталаб 1000 мартагача қорин прессини кучайтирадиган машқлар бажараман, саунага боришни канда қилмайман.

бир кунда камида 4-5 литр суюқлик ичаман. Ҳар ойда 5-7 кунлик очиқиш курсларини ўтказаман. Аллоҳга шукурки, бирор марта жиддий оғриқ ва касалликка дучор бўлганим йўқ.

Кўп ўтириш ахлат йиғадиган сигмасимон ва тўғри ичакларимизнинг сиқилиб қолишига, бунинг оқибатида эса сурункали қабзиятларга, бавосилга олиб келади.

Чунки, ўтиришинсон табиатига бутунлай зид ва ғайри-табиий ҳолатдир, афсуски биз умримизнинг каттагина қисмини айнан мана шу зиён-заҳматли, нотабиий усулда яшаб ўтамиз. Табиатда бирорта жонивор думбасини ерга қўйиб, одамга ўхшаб ўтирган ҳолда умргузаронлик қилмайди! Ёки Сиз валақлашиб ўтирган сигирларни кўрганмисиз?

Бир одам қорин огриги билан касалхонага тушиб қолибди. Палатада гужанак бўлиб, қийналиб ётса, навбатчи ҳамшира уни касалхона тартиби билан таништира туриб;

— Мана бу кнопкани боссангиз, навбатчи постида чироқ ёнади. — деса, ҳалиги одам жигибийрони чиқиб;
— Вой-дод, ўзи ўлолмай ётибман-у, энди сенинг чирогингни ҳам ёқиб берайми, — деб бақирган экан.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика