ХОМИЛАДОРЛИК

ҲОМИЛАДОРЛИК DAVOLASH

ХОМИЛАДОРЛИК

ҲОМИЛАДОРЛИК ОҒРИҚЛАРИ

Ҳомиладорлик инсонларнинг энг кутган, қувончли ҳолати бўлса-да. айрим ҳолларда жуда оғир кечиб, шишлар, оғриқлар, тан вазнининг ошиб кетиши,

оёқ веналарининг варикоз кенгайиши, томир тиришишлари, кўнгил айнаши, қусиш, оғизнинг аччиқ ва тахир бўлиши, ич қотиши. бавосил чиқиб кетиши билан асоратланиши мумкин.

Оғриқни тез бартараф этиш усули
Пошнаси баланд, учи тор туфли кийишдан воз кечинг. Пойафзалларингиз кенг, оёқларингиз ичида эркин жойлаша- диган даражада.

пошнаси паст бўлсин. Нафасни чуқур олиб чиқаришга ўрганинг. Оёқларни уқаланг. агар оёқларда шиш сезиларли бўлса. унда тагига ёстиқ қўйиб, баландлаштирган ҳолда ухланг.

Агар оёқларда оғриқ бўлса, енгил массаж қилинг.

Агар бавосил сизни қийнаётган бўлса ваннага мойчечак, ёки арча баргидан қайнатма қилиб, совитиб ўтиринг.

Маълумки, ҳомиладорлик маҳали кўпгина доридармонларни қўллаш мумкин эмас, шу сабабдан ҳам агар огриқ қовуқ ва бел соҳаларида, хуружсимон бўлса бир таблетка но-шпа препаратидан қабул қилиш ва кўпроқ суюқлик ичиш, енгил ҳаракат қилиш лозим.

Но-шпа препарати ҳомиладорлик пайтида на она, на ҳомила организмига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ичакка папаверин шамчасидан қўйиш ҳам аҳволни енгиллаштиради.

Агар бу хуружсимон оғриқлар қиндан қонли ажралма келиши билан қўшилиб келса, унда шошилин равишда шифокорга мурожаат қилинг.

Бу аломатлар уйғунлашмаси бола тушиб қолиш хавфини кўрсатади.
Узоқ муддатлик профилактика дастури

Ҳомиладорлик меъёрида кечиб, бола соғлом ва расо туғилсин, десангиз, ҳомиладорликка аввалдан тайёрланинг.

Бунинг учун бўқоқ, камқонлик, дармондорилар етишмаслигини даволанг, ич қотиши, ичакда гижжаларга гумон бўлса, уларни бартараф қилинг.

Қорин олд мушаклари ва чаноқ соҳасини чиниқтиринг, югуриш, сузиш билан нафас тизимини фаоллаштиринг.

Ортиқча вазндан халос бўлинг. аввалдан бу тавсияларни бажариш-9 ой азоб-уқубат чангалида қолмаслигингизга кафолат беради.

Статистик маълумотларга қараганда бугунги кунда ер шарида ҳар 6 одамдан биттаси моддалар алмашинуви бузилишидан азоб чекади, айрим давлатлар аҳолисининг ҳар 3 дан бири ортиқча вазнга эга, аёлларнинг 60% га яқини камқонликдан, 47% гача қисми эса бўқоқдан азоб чекади.

Кўриниб турибдики, юқорида тилга олинган касалликлар унчалик ҳам кам эмас экан.

Агар гемоглобин миқдори 100 г/л дан кам бўлса, уни ҳомиладорликдан аввал меъёрлаштириб олмасангиз, ҳомиладорлик маҳали асло тўлдириб бўлмайди, чунки қон икки организм учун ишлашга мажбур бўлганлиги боис ўз ўзини тиклаб ололмайди. Бошқа аъзо ва тизимлар хусусида ҳам шуни айтиш мумкин.

Агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз, ҳомиладорлик пайтида қўшиладиган кг лар Сизни жуда беҳол қилиб, юрак, нафас етишмаслигига, бел умуртқалари аро дис чуррасига, ясси оёқликка, оёқ веналари варикоз кенгайишига олиб келади.

Жиғилдон қайнаши ҳомиладорликда энг кўп учрайдиган ҳолат. Бунинг сабаби тобора катталашиб бораётган бачадон меъда ва ичакларнинг сиқилишига ва перстальтикасининг бузилишига олиб келади.

Ундан ташқари ҳомиладорлик маҳалида кучайиб кетадиган гормонлар меъданинг қизилўнгачдан ажратиб турадиган сфинктер мушагини бўшаштириб юборади, меъда шираси таркибидаги хлорид кислота қизилўнгач ва томоқни куйдириб, зарда қайнашини келтириб чиқаради.

Шу асоратнинг олдини олиш учун камкамдан, тез-тез овқатланиш, кофе, чой. какао, шоколад, спиртли ичимликлар ва ёғли овқатларни камайтириш керак.

Уларнинг барчаси меъда шираси таркибида хлорид кислотанинг ошиб кетишига олиб келади. Агар жиғилдон қайнаши жуда кўп безовта қилса, тузли овқатларни камайтириш (ош тузи таркибидаги хлор хлорид кислота синтезини кучайтиради),

кўпроқ суюқлик ичиш (компотлар, соклар, минерал сувлар) билан меъда шираси концентрациясини суюлтириш, алмагел, ёки алюмаг препаратидан камроқ дозада қабул қилиб юриш,

фаоллаштирилган кўмир ҳапдорисидан вақти вақти билан ичиш тавсия қилинади.

Шу билан бирга қабзиятга мойил бўлганларга сано баргидан дамлама қилиб ичиб юриш тавсия этилади. Сўнгги йилларда бўқоқ касаллигининг ич қотишида ва меъда-ичак яраларига таъсири катта эканлиги кўпгина олимлар томонидан эътироф этилмоқда.

Таркибида аспирин ва гормон сақловчи препаратлардан узоқ бўлиш керак.

Республикамиз доривор гиёҳларга ўта бой бўлиб, жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари бу борада бизга ҳавас кўзи билан қарашади.

Бугунги кунда ширинмия илдизи. ковул меваси, меҳригиё каби минг дардга даво гиёҳларимизга Европа фармакология саноати кўз тикаётгани ва ҳар қандай нархда бўлса ҳам сотиб олишга тайёр эканликлари сир эмас.

Айнан ширинмия илдизи, баргизуб барги, ковул меваси. тограйҳон барглари меъда-ичак йўли фаолиятини яхшилаб, кислотаишқор мувоназатини изга туширади.

«Умуртқа погонанг тик бўлса кексайишдан қўрқмагин»- далда беради Хитойлик мутахассислар. Мен хотинқизларимизнинг жуда кўпида умуртқа погонаси қийшайиб, букчайиб, қатти-қомати хунуклашиб юришига эътибор бераман.

Қани эртак, достон ва афсоналарда «қомати сарвдек» деб мақталган Барчинойлар, Зуҳролар, Ширинлар, Паризодлар, Лайлилар?!

Умуртқаси қийшайиб, хиёл букчайиб юрадиган аёлларда ҳомиладорлик вақтида зўриқиш кучаяди. бу эса унинг янада деформацияланишига олиб келади.

Умуртқа поғонасидан чиқадиган 34 жуфт асаб томирлари сиқилиб, бутун вужудга огриқ бериш бошланади.

Шу боисдан ҳам умуртқаларни тикловчи, тўғриловчи машқлардан бажариш- нинг катта аҳамияти бор.

Доктор Кац ҳомиладорларга ҳар ҳафта 3 марта 30 дақиқадан сузишни маслаҳат беради. Бунда сувнинг ҳарорати 27-32 даража оралиғида бўлиши лозим.

38 даражадан иссиқ сув ҳомиланинг қизиб кетишига. 25 даражадан паст ҳарорат эса аксинча совишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг энг ёмон душмани-ётоқчилаб қолишдир (гиподинамия). Бу ҳомиладорликнинг кечиши ва тугруқ жараёнинг сустлашиши билан боғлиқ бир қанча асоратларни келиб чиқиши учун шароит яратади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика