хикоялар

хикоялар

хикоялар

хикоялар

Интизор

Қувондиқ отанинг боши осмонда еди. Ёлғиз ўғли Орифжон, худодан тилаб-тилаб олган қизи Гулчеҳра кўргани келишибди. Бири қўйиб бири ҳол сўрайди, оғиз очишга қўйишмайди-я уйинг донга тўлгурлар!

Яхшиям Худо шу иккала боласини берган екан. Мана, ёши олтмишга йетиб касал орттирди. Илгаригидек бемалол шаҳар айлана олмас бўлди.

Ҳовлига чиқиб келса ҳам бу юрак қурғур изиллаб жонига азоб беради. Дунё кўзларига тор кўрина бошлайди. Шундай лаҳзаларда Орифжони, Гулчеҳраси ёдига тушади.

Улар еса… Улар кутдириб қўйишмайди. Яратганга шукр! Дарров йетиб келишади-ю, ўтидан кириб, кулидан чиқишади… — Ота, бугун негадир хомушсиз. Тинчликми?

— хаёлини бўлиб сўради Орифжон. — Бирор йерингиз оғрияптими? Ё бирор нарса йегингиз келдими? Айтаверинг, биз муҳайё қиламиз!

Биргина отамизни бошимизда кўтара олмасак нима қилиб яшаб юрибмиз бу дунёда!?. — Акам ҳақ, — гапга аралашди Гулчеҳра.

— Рангингиз оқаринқирабди яна. Айтинг, отажон, мен қийналиб кетяпман сизга қараб туриб. — Бе, болаларим, — деди кулиб Қувондиқ ота.

— Сизларни кўришданам ортиқроқ бахт бормиди оламда. Ҳозир… Ишонсаларинг, азбаройи қувонганимдан теримга сиғмай кетяпман. Худо умрингизни узун қилсин!

— Енди… Ота, ҳалиги… Юринг унда машинада шаҳар айлантириб келаман! Дунёни кўрасиз. Чалғийсиз. Нима дедингиз, ота? — Йўқ, болам, — бирдан маъюс тортди Қувондиқ ота.

— Қариган чоғимда шаҳар айланишни ким қўйибди менга. Иккалангиз саломат юрсангиз, мендан тез-тез хабар олиб турсангиз, шунинг ўзи менга ўнта шаҳар айланишданам қимматлироқ.

Илойим тўрт мучангиз саломат бўлсин! Олинг, олдирманг!.. Орифжон отасига бир муддат сирли боқиб турди-да, беихтиёр ёнидаги сумкачасидан доналари ярқираб кўзни қамаштирар даражада товланиб турган тасбеҳ чиқарди.

— Мана шуни сизга атаб олгандим, — отасига тасбеҳни узатиб бош егди у. — Шуни қўлингиздан қўймасангиз дейман. — Раҳмат, болам, — деди Қувондиқ ота тасбеҳни кўзларига суриб.

— Қўлдан қўйишам гап еканми, кўксимга босиб яшайман совғангни, ўғлим. Яратганнинг ўзи доим йўлингни очсин! Менинг ёшимдан қайта-қайта ўтиб юринглар, ёлғиз паноҳларим!..

Шу сўзларни тилига кўчирди-ю, кўзларига ғилт-ғилт ёш тўлиб илкис бошини кўтарди… Кўтарди-ю, беихтиёр хаста юраги титрай бошлади.

Теварагига аланглаб, жавдирашга тушди… Афсус… Тағин хом хаёл қурғур олиб кетибди. Кулбасида ўзидан бўлак ҳеч ким йўқ еди.

Гўё фарзандларининг сеҳри бор-у, бирров кўзига кўриниб яна ғойиб бўлишгандек… Қувондиқ ота кўз ёшларини қўлидаги оппоқ чит рўмолга артиб қўлига телефонни олди.

Бу телефон жуда пишиқ хилидан екан. Бир вақтлар раҳматли завжаси Сурмагул бозордан олиб келганди. Мана, орадан беш йил ўтибдики, қилт етмайди.

Сим қоққан одамнинг товуши ҳам барала ешитилади… Ишқилиб, қоронғи гўри нурга тўлсин!.. Беш йилдан бери ичини ит тирмалайди.

Тезроқ Сурмагулининг ёнига боргиси келади. Кета қолмайди… Қувондиқ ота ўпкаси тўлиб келганидан худди гўдак каби ҳиқиллай-ҳиқиллай, телефоннинг керакли тугмачаларини босди.

Шу матоҳдан хат ёзишни бир пайтлар Орифжон ўғли ўргатиб қўйганди. Яхшиям ўргатган екан. Йўқса, болаларига шу хатниям ёза олмай қон ютган бўларди.

Ишқилиб, иккала фарзандининг ҳам умрини берсин… — Болаларим, — дея хабар битишга тушди Қувондиқ ота.

— Есон-омонмисиз? Орифжон, киракашлик қилиб қийналмаяпсанми? Машинангни секинроқ ҳайдагин, жон болам! Бу катта йўл деганида ўпкасини қўлтиқлаганлар кўп.

Гулчеҳра қизим, қўлингдаги яра тузалиб қолгандир-а? Битган бўлсаям ўша қўлингни совуқ сувга урмай тургин! Бардамалаб кетмасин тағин.

Болаларим, ҳозир ўтириб ҳисоблаб кўрсам, сизларни кўрганимга роппа-роса йетмиш икки кун-у йигирма саккиз соат бўпти. Онанг раҳматли тушимга кирибди. Нуқул ёнига чорлайди-я вей!

“Қўй, — дедим унга. — Буёқда икки болам нима қилади менам ёнингга кетиб қолсам? Мени йўлдан оздирма. Фарзандларимни сира кўзим қиймайди, ҳа!..”

Болаларим, бу хабарни ўқиб сиқилиб, хавотирланиб юрманглар! Қаричилик-да, ухлай олмасдан ёзиб қўйдим-да!..

Айтганча, охирги марта келганингизда картошка, сабзи-пиёз, иккита ёпган нон олиб келган екансизлар! Овора бўлиб нима қилардиларинг?

Кеча қўшни хотинга бервордим. Кўкаришга кириб қолган екан-да!.. Увол бўлмасин дедим! Кўнглингизни тўқ қилингиз! Жуда вақтингиз бўлмаса, вақт топганда жавоб ёзиб қўярсиз!

Малол келмаса албатта… Дуои салом билан отангиз: Қувондиқ бобо… Қувондиқ ота хабарни худди ўғли ўргатганидек қилиб жўнатди-ю, телефонни кўзларига қайта-қайта сурганча йиғлаб юборди.

Йиғлаш асносида ҳам худога ёлворишни канда қилмади. — Оллоҳим, болаларимни паноҳингда асра! Уларнинг бемеҳрлиги болаларидан қайтмасин!

Агар қайтарсанг, мендек ғариб банданг ҳам ранжийман, дўзах ўтида куяман! Болаларимни ўзинг асра, Оллоҳим!

 

Добавить комментарий