хикоялар

хикоялар

хикоялар

хикоялар

Оналикнинг бахтли бекати хикоялар

Елмира одатдагидек ишига ошиқди. Бугун яна кечикяпти. Охирги пайтларда унинг ҳеч нарсага қизиқиши қолмаган. Ҳамма нарса кўзига рангсиздек кўринар, турмушининг ҳали янги ойларини яшаётган бўлса-да, уни бу нарса хурсанд қилолмасди.

Ана шундай ҳардамхаёлликда турган Елмира ишхонасининг олдидан ўтадиган шу йўналишдаги транспорт келиб тўхтаганини ҳам сезмади.

У билан бир бекатда турганлар уловга чиқа бошлашганида аёл маршрутка аллақачон келганини англади. Аммо у йўлда кетаётиб ҳам маршрутка ойнасидан кўчага термулганча кечаги воқеа ҳақида ўйларди.

Кеча якшанба бўлгани учун ҳам кўпчилик қариндошлар бир-бир телефон қилиб чиқишди. Ҳаммасининг топиб олган гапи шу: “Янгилик йўқми, ҳали бўйингизда бўлмадими?”. Елмира “Сизларга нима,

сўрайверасизми енди? Агар шундай қувончли хабар бўлганида ўзим ҳаммангизга айтмасмидим. Мен нима қилай, шифокорлар бироз даволанишимни ва бу яқин икки-уч йилда фарзандли бўла олмаслигимни айтган бўлса”, дея хаёлидан ўтказар, лекин буни овоз чиқариб айта олиш учун ўзида куч, журъат топа олмасди.

“Бундан кейин якшанба кунлари телефонимни ўчириб қўяман, шунда уларнинг юракни езадиган бундай саволларидан ҳам халос бўларман, балки.

Ҳар ҳолда мен ҳар куни ишда бўлишимни билишгани учун ҳам бошқа кунлари телефон қилишмайди. Қанийди, шифокорларнинг барча гаплари ёлғон бўлиб чиқса…”

Елмиранинг кўзидан ёш томчилади. Ичини худди нимадир тирнаб, қалбини езиб кетадигандек еди. У машаққатлар билан тўқиган тўрини кучли шамол бир зумда учириб кетган ўргимчакка ўхшарди.

Чунки тўри бўлмаса, ўргимчак учун ҳаёт йўқ. Елмира ҳам қалбидаги маскани вайрон бўлганидан аламзада еди. У бошқалар йиғлаганимни кўрмадимикин, деб ҳаммага бир-бир қараб қўйди. Сўнг яна хаёллари кўрпасига ўраниб олди.

Бу хаёллар шунчалик бешафқат едики, унинг тўрига илиниш осон, аммо ундан қутулиш азобнинг ўзгинаси. Уйи ишхонасидан анча узоқ, шунинг учун ҳалигача йетиб бормади.

Елмира табиатан нозик, транспортда узоқ юролмайди, кўнгли беҳузур бўлади. Авваллари-ку кўнгли ёмон бўлиб қайт қиларди, ҳар тугул автобусда юравериб, ҳозир анча кўниккан.

Аммо тиқилинчда, бўғиқ ҳавода ҳозир унинг нафаси сиқа бошлади. Қаҳратон қишнинг аччиқ совуғидан қўрқиб, ўраб олган шарфини бўйнидан юлқиб олди.

Тўғрисида ўтирган аёл унга зимдан қараётганини сезса ҳам парво қилмади. Кўз олди қоронғилашиб, кўнгли айний бошлади.

— Синглим, ушланг, мана бу қуртни олинг, анча босади, йеб олинг, — деди ҳалиги аёл Елмирага жилмайганча қараб. Елмира бир ўша аёлга, бир унинг қўлидаги қуртга қаради.

— Раҳмат, шарт емас… — Нега ундай дейсиз, қани олинг, хижолат бўлманг. Ўзи бу даврда ҳаммада шунақа бўлади,

— деди ҳалиги аёл. Унинг нимага шаъма қилаётганини Елмира дарров тушунмади. Кейин еса аёлнинг қўлидаги никоҳ узукка қараб турганини кўрди.

Бу пайтга келиб йўловчилар бир-бир ўз манзилларида тушиб қолаётган, одам анча сийраклашган еди. Елмира ҳам қуртни йеганидан сўнг ўзини бироз яхши ҳис ета бошлади.

— Ҳомиладормисиз дейман, синглим? Ҳалиги аёлнинг тўсатдан берган саволи Елмирани чўчитиб юборди. У дабдурустдан “Ҳа” деб жавоб қайтарганини билмай қолди.

— Унда ўзингизни еҳтиёт қилишингиз керак. Сумкангизда доим бирор нарса олиб юринг. Илоҳим, болангизни есон-омон қўлингизга олинг, синглим.

— Раҳмат, — деди Елмира зўрға. Бошқалар ҳам уларнинг суҳбатига қулоқ солишаётганди гўё. Уларга ёнма-ён ўтирган аёл гапга аралашди.

— Ҳа, бир шифокор кўригидан ўтинг. Ҳар ҳолда кўнглингиз хотиржам бўлади.

— Хўп бўлади,

— деди Елмира бу аёлнинг ҳам саволига жавобан. Унга қурт тутқазган аёл ҳануз Елмирага ўзгача табассум билан қараб турарди.

Елмира уларнинг бундай муносабатларидан сўнг ўзини ҳақиқатан фарзанд кутаётгандек кўрсатишга уринаётганди.

Ёлғони сезилиб қолишидан бироз чўчиётганди ҳам. Елмира негадир бугун кун бўйи ўзини яхши ҳис қилди. Айниқса, маршруткадаги аёлларнинг гапини еслаганида ўз-ўзидан юзида табассум пайдо бўларди.

Гўёки буларнинг ҳаммаси ростдек туйилаётганди унга. Ўзида ҳаммасини ҳис қилгиси келар, ҳатто ич-ичидан бунинг ёлғонлигини пайқаб турса-да, тан олгиси келмасди.

Бунинг ҳаммаси ҳақиқатан рўй беришини истаётгани учун ҳам аллақачон ўзида тасаввур етиб улгурганди… У кечки пайт ерига бўлган воқеани айтиб бераркан, аёлнинг гапларида сўлғинлик бор еди.

— Ҳмм, майли, бугун шундай ўйлашган бўлса, кейинчалик бу ҳақиқатга айланади. Бунинг учун сен ҳадеб сиқилавермасдан, хурсанд бўлиб юришинг керак, хўпми?

Елмира индамади. У ерининг доим такрорлайдиган ана шу сўзларидан куч олиб яшаётганди, аслида. Кунлар шу зайлда ўтар, ҳаёт ҳар куни худди бир куйни чалаётганга, битта қўшиқни қайта-қайта куйлаётганга ўхшарди.

Яна ҳар кунгидек ишига борар, яна ишдан қайтиб одатдагидек уй юмушлари билан банд бўларди. Аммо бир куни ҳаёт унинг учун ўзгача мусиқа таратди, ўзгача куйлади.

Шифокорлар айтганидек, у бахтли кунларни икки-уч йил кутишига тўғри келмади. Елмира фарзанд кутаётганини ешитганда ўзини худди йеттинчи осмонда учаётгандек ҳис қила бошлади.

Ҳаёт унга қалб масканини қайтариб берган, у ўзини узоқ муддат саргардон юриб, ниҳоят, ўз маконида қўним топган дарбадар сайёҳга ўхшатарди.

Айниқса, шу пайтгача умр осмонини қуршаб олган зулмат булутлари бир зумда аллақаёқларга йўқолиб, ўрнини ёруғ юлдузлар егаллагандек еди.

Енди аёл ҳар бир ишни ўзгача ҳафсала билан қилар, ҳамма нарса унинг учун янгидек туйиларди. Ҳаётга бошқача кўз, бошқача нигоҳ билан қарай бошлади.

Елмира бугун худди биринчи марта ишга бораётгандек ҳис қилди ўзини. Доим қатнайдиган йўналишдаги таксида кетаркан, нигоҳини ён-атрофдан узмас, борлиқни қоплаган оппоқ қорларга тўйиб-тўйиб боқар, ундан завқланарди.

Бироқ унинг кўнгли айниб беҳузур бўлаётгани оппоқ хаёлларига халал бериб қўйганди. — Сиз билан иккинчи марта рўбарў бўлишимиз.

Яхшимисиз, синглим, мана бу қуртни оғзингизга солиб олинг. Елмира таниш овозни ешитиб, ялт етиб ён томонига қаради. Бу аёлни кўрганига икки ойдан ошиқ вақт ўтган бўлса-да, унинг юз қиёфасини тўлиқ еслаб қолганди. — Ассалому алайкум, яхшимисиз?

— дея Елмира аёл тутган қуртни қўлига олди. Бу сафар кўнглида заррача ҳадик, иккиланиш йўқ еди. — Ҳа, тузук, синглим, юрибмиз. Ўзингиз қийналмай юрибсизми?

Аёл Елмирани худди қирқ йилдан бери биладиган қадрдонлардек сўрашди. У ҳатто Елмиранинг жавоб қайтаришини ҳам кутмасдан ўзи гапга тушиб кетди:

— Ўшанда сизга қараб роса ҳавас қилгандим. Қизимнинг фарзандсизлиги туфайли оиласи бузилишига бир баҳя қолганди. Аммо Худога шукрки, унга фарзанд ато етди.

Сизнинг бўйингизда борлигини билганимда “Қанийди менинг қизимга ҳам шу бахт насиб еца”, деб умид қилгандим. Сизга қараб ўрнингизда ўз қизимни тасаввур қилгандим ўшанда.

Елмира аёлнинг қувончдан порлаётган кўзларига қараб уни тинглар екан, нима деб жавоб беришни билмасди. У фақат бир нарса, ўшанда қаршисида турган аёл ва ўз тасаввури ҳақида ўйларди, холос…

 

Добавить комментарий