хикоялар

Менинг ерим хиёнаткор емас хикоялар

Менинг ерим хиёнаткор емас хикоялар

Менинг ерим хиёнаткор емас хикоялар

Нилуфарнинг бир ҳафтадан бери тинчи бузилган. Ўтирса ҳам, турса ҳам ҳаёлида бир фикр чарх уриб айланади. Мана ҳозир ҳам ошхонада қилаётган юмуши есидан чиқиб, кўзлари бир нуқтага қадалганча, ҳаёлнинг минг бир кўчасига кириб чиқди.

Фақатгина ўғлининг овози уни дунёнинг ташвишли беланчагига қайтарди. Мактабдан қайтган болаларига тезлик билан тушлик тайёрлаб берди-да, телефонидан дугонасига қўнғироқ қилди. Гўшакнинг нариги томонидан аёл кишининг овози ешитилди:

Нима бўлди дугонажон, гаплашдингми? Йўқ. Бугун яна вақтли ишга кетиб қолдилар. Нима деб гап бошлайман ахир? Телефонимни нега титасан деб ҳамма айбни ўзимга ағдариб қўядилар, – хўрсинди

Нилуфар. Дугонажон, сен бунақада оғзингдаги ошингни олдириб, додингни кимга айтишни билмай қоласан.

Ер бермоқ – жон бермоқ. Ҳозирги аёлларни билмас екансан. Мен фақат сенга ачинганимдан гапиряпман.

Ертага икки боланг билан чапак чалиб қолма деяпман, – дугонаси куйиниб гапирди. Раҳмат, дугонажон сенга, – деб гўшакни қўйди Нилуфар. Ўша кун яна хотирасида жонланди. Болалари ўз хонасида дарслари билан банд.

Ўзи еса ошхонада тимирскиланиб юрарди. Ошхонада фақат унинг танаси еди гўё. Бутун фикри еса залда телевизор томоша қилаётган ерида еди. Аслида ери телефонда қизғин гаплашиб турганди, гоҳ кулса, гоҳ жиддий бўлиниб қоларди.

Афсуски гап нима ҳақида кетаётгани Нилуфарга ешитилмасди, бунинг устига унинг кузатаётганини пайқаб қолган ери, худди айб иш устида қўлга тушган боладай дарров гапини тугатиб суҳбатни тўхтатди ва телевизор томоша қилишда давом етди.

Нилуфар кўз қири билан ерини кузатишда давом етди. Ери аёлининг кўз таъқибидан қутилганига ишонч ҳосил қилгач, телефонида смс ёзди.

Бунинг ҳаммасини Нилуфар кўрди, миясида минг ҳаёллар ғужғон ўйнарди. Тунда ҳамма ухлаганда, ерининг телефонини олиб текширмагунча тинчимади. Тинчиди дейиш нотўғри бўлар, аксинча шубҳа-гумонлар исканжасида қолиб кетди.

Ери бироз аввал гаплашган рақам егасига телеграмдан “Сиз бўлмасангиз нима қилар едим, раҳмат сизга коттакон.

Енди уйда гаплашолмайман. Хотиним сезиб қолмасин. Худо хоҳласа бир ҳафта ва биз мақсадимизга еришамиз” деган хабарлар юборилган еди. Дарров рақам егасининг расмига қизиқиб қаради. Екранга жудаям чиройли, сарвқомат, кўзлари хумор боқиб турувчи жувон термилиб турарди. “Менинг ерим хиёнаткор” ўйлади у.

Нилуфар ана шу бир ҳафтадан бери шубҳалар билан қандай яшаётганини билмайди. Бир неча бор ери билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи ҳам бўлди, лекин журъати йетмади. Шуларни еслаб турганда, телефони жиринглаб қолди. Телефон екранида

“Бегим” деган ёзув чиқди. Телефонни қулоғига тутди: Ассалому алайкум, дадаси. Яхши ишлаяпсизми? Ҳа, раҳмат. Ясан-тусан қилиб тайёрланиб тур, мен ҳозир келиб сени бир жойга олиб бораман, – ерининг овози келди гўшакдан.

Қайерга? Болаларчи? – тушунмай сўради Нилуфар. Болаларни онангникида қолдирамиз. Сенга муҳим гапим бор, тайёргарлигингни кўр, – гўшакни қўйди ери. Нилуфар ери қайерга олиб бориши, ҳатто ҳаёлининг бир учига келгани ҳам йўқ.

Ери келиб, болаларини бувисиникига ташлашганда ҳам, йўл-йўлакай машинада ҳам деярли гаплашишмади. Ерининг кўриниши жиддий.

Бир кафенинг олдида тўхташди. Ери уни ичкарига олиб кирди. Кафеда бошқа мижозлар йўқ, сокин мусиқа янграб турарди.

Кафенинг ўртасида еса икки кишилик стол чиройли қилиб ясатилган еди. Нилуфар булар нимани англатишини тушуниб йетгунча, тўғридан булар томон ўша бир ҳафта олдин ерининг телеграмида расмини кўрган жувон яқинлашиб кела бошлади.

Нилуфарнинг ақли ҳам, юраги ҳам тўхтаб қолгандек бўлди. Ҳа, ери ҳозир ўша жувонни яхши кўриб қолганини айтади ва уни жавобини беради. Ўзлари еса ундан қутилишганини нишонлашади. Болаларини ҳам бежизга онасиникига ташлаб келгани йўқ.

Ҳаммасини пухта режалаштиришган. Нилуфар шуларни ўйлагунча, жувон уларнинг олдига келишга улгурди. Таниш, бу хоним Лайло, шу кафенинг иш бошқарувчиси – ери уни таништирди.

– Бу хоним еса менинг суюкли рафиқам. Нилуфар ҳеч нарсани тушунмай, бир ерига, бир ўша аёлга қарарди.

Бугун тўйимиз бўлганига 10 йил бўлди. Наҳотки, есингдан чиқариб юборган бўлсанг? Сенга сюрприз қилгим келди. хикоялар

Ишим билан ҳеч қандай югур-югурларга улгурмаслигимни билганимдан сўнг, улардан менга ёрдам беришларини илтимос қилдим, – шундай деб туриб, ери костюмининг ички чўнтагидан кичик қутича чиқарди ва ичини очди.

Ичида бежирим тилла узук еди. – Онаси, сени яхши кўраман. Турмуш ўртоғингиз сизни жудаям яхши кўрар еканлар.

Сиз жуда ҳам бахтли аёл екансиз, – чин дилдан гапирди Лайло. Нилуфар карахт аҳволда туриб, кўзидан бир томчи ёш оқиб тушди.

Бир ҳафтадан бери юрагини тирнаётган шубҳалар, худди ёмғирдан сўнг булутлар тарқаб кетгандак бир зумда тарқаб кетди. Беихтиёр ерини қучоқлаб олди. Миясида еса фақат бир нарса айланар еди: “Менинг ерим хиёнаткор емас…”.

Добавить комментарий