ДОРИ ХАКИДА

dori haqida

ДОРИ ХАКИДА

ДОРИНГ ОЗИҒИНГ-ОЗИҒИНГ ЭСА ДОРИ БЎЛСИН

«Баъзан даволаниш учун қабул қилинадиган дорининг ўзи касалликка қараганда огирроқ оқибатларга олиб келади»

Ж. Ларошфуко, фаранг файласуфи ва ҳакими

Умумжаҳон соғлиқни сақлаш Ташкилотининг берган маълумотларига қараганда 2009 йилнинг’ охирига келиб дунё мамлакатларида ишлатилаётган турли номдаги дори- дармонларнинг сони 80 мингдан ошиб кетган.

Ваҳоланки, бу кўрсаткич 1990 йил остонасида 25 мингни ташкил этган ва ҳар йили собиқ иттифоқ фармакология қўмитаси томонидан 60 га яқин янги дори воситалари амалиётган тадбиқ қилинган. (Б. В

Петровский 1988). АҚШ медицинасида 2000 йил арафасида 20 мингдан, Олмонияда 24 мингдан,

Бразилияда 30 мингдан ва Мексикада 80 мингдан ортиқ турли номдаги доридармон воситалари қўлланилган.

Америкада сотилаётган дори-дармонлар кимёвий таркиби текширилганида эса номлари турлича бўлишига қарамасдан бор-йўги 1000 га яқин дорилар эканлиги маълум бўлган. Кимёвий таркиби бир. номлари турлича дорилар эса фақат реклама ва даромад учун хизмат қилади.

Бугунги кунда ватанимиз ҳудудига кириб келаётган ва дорихоналарида сотилаётган «дори-дармонлар денгизи»да шифокорнинг чама олиши мураккаб бўлиб қолмоқда.

Тиббиёт тадқиқотчиларининг ёзишларига қараганда бугунги кунда амалиёт юритаётган ўртача шифокорлар 500 га яқин дори-дармонларни хотирасида сақлаб қолиши мумкин экан.

Умумий амалиёт шифокори эса ўзининг кундалик ҳаётида эса ўргача 100 га яқин дори-дармонларни қўллаши ҳам тадқиқотлар натижасида аниқланган.

Бугупги кум фармацевтика фирмаларининг вакиллари иигн мсдикаментлар рецептлари, плакатлари ва ҳаказолар билш1 амалиё гдаги шифокорларни таъминлаб, маҳсулотларининг рекламасига сабаб бўлмоқдалар.

Аксарият ҳолларда эса уларнинг дистрибьютерлари (воситаАилари,вакиллари, оракашлари ва ҳаказо) шифокорлар билан бевосита тил бириктириб, дориларини мижозларга ўтказмоқдалар.

Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Шифокорларнинг маълум бир қисми фармацевтик фирмаларнинг дориларини тарғиб қилиб, мижозларга ўтказаётганлиги учун улар томонидан мунтазам равишда рағбатлантириб турилиши бугунги кунда сир эмас.

Бу рағбатлантириш даставвал шифокорларнинг махсус кийим-кечалари (халат, хирургик форма ва ҳаказо) тарзида амалга оширилса, ўта жонбоз ходимлар учун орг. техникалар (компьютер, ноутбук принтер, ксерокс) ёки маиший асбобускуналар(кофеварка, электр чойнак, музлаткич) тарзида берилади.

Бундай медиклар гуруҳи дориларнинг ножўя таъсири, нохуш асоратлари, монеъликлари ва баланд нарх-наволарига қарамасдан мижозларнинг ҳаммасига тавсия қилаверадилар. Бу эса ҳақли равишда даво натижаларининг ёмонлашиши- га, аҳоли саломатлиги сифатининг пасайишига ва табиийкифуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади.

Буниси ҳам бир нав, энг ачинарлиси аҳолига ва дори-дармонларга нисбатан бундай муносабат шифокор қасамёдида келтирилган тиббий деонтология ва касб этикаси меъёрларини қўпол бузилишига сабаб бўлади.

Дори-дармонлар рекламаси катта бизнес қоидаларига тўла-тўкис бўйсунади, бу эса тиббиётдаги мақсадга мувофиқликни эътиборга олинмаслигини келтириб чиқаради.

Транснационал фармацевтик корпорациялар даромадларининг 10% дан камроғини дорилар синтези ва уларни теран ўрганиш, тадқиқ қилишга, 20% дан кўпроғини эса дори-дармонлар рекламасига сарфлайдилар. (Б. В Петровский 1988).

Доридармонлар кундалик истеъмол моллари сирасига кирмайди, шу боисдан ҳам уларнинг рекламаси спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотининг рекламасига ўхшаган моддий манфаатпарастликдан бўлак ҳеч нарса эмас.

Шуниси қизиқки, аксарият дори воситаларининг рекламасида уларнинг узоқ умр бахш этиши, мангу ёшлик, қиёматгача етадиган жинсий қувват ваъда қилинади, буларнинг барчаси аҳолининг шифокор билан маслаҳатлашмасдан мустақил дори қабул қилишига, унинг оқибатида эса турли-туман асоратлар келиб чиқади.

Бу далиллар биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган фирмалар маҳсулотларига ҳам тааллуқли.

Муаммонинг энг ёмон томони шундаки, бугунги кунда деярли ҳар қандай дори воситасини рецептсиз сотиб олиш мумкин. (наркотик таркибга эга бўлганлардан ташқари).фақат чўнтагинг бақувват бўлса бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида чоп этилаётган кўплаб ойнома, рўзнома, ҳафтаномаларнинг деярли ҳар варағида бирорбир дори рекламасига кўзингиз тушади. Бу борада айниқса « Даракчи», «

Ҳордиқ», «Бекажон», «Суғдиёна»лар бир-биридан ўзишга ҳаракат қилмоқдалар. Мен тиббиётга ихтисослашмаган бу рўзномаларда қандай қилиб бунча рекламаларга йўл қўйилаяптийкин, деб жоним ҳалак! Уларни назорат қиладиган бирорта масъул идора йўқмикан?
37

Албатта Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги бу борада бир қанча ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Жумладан, сентябр ойидан дориларни фақат рецептлар асосида берилиши бўйича қонун кучга кирган эди.

Аммо, жойларда бу қонунга амал қилиш нисбатан заиф кечмоқда.

Мана, ҳозир ҳам диққатни бевосита ўзига жалб қиладиган плакатлар, буклетлар, ёрқин ва ялтироқ қогозларга босилган, аксарият ҳолларда эса анча-мунча ёлғон маълумотларни ўз ичига сиғдирган қоғозларнинг бир уюми столимда турибди.

Мен уларни диққат билан кўздан кечираман. Бу афишаларнинг кўпида мазкур фирманинг айнан мана шу дориси бошқа фармакологик фирмаларнинг аналогик дори-дармонлари билан қиёсий тадқиқдан ўтказилганлиги ва ҳамма жиҳатлари бўйича улардан афзал эканлиги битиб қўйилган.

Ҳайратланарлиси шундаки, уларнинг ҳаммасида ҳам айнан шу фирманинг дориси камроқ асорат бериши ва кўлами кенглиги чиройли жумлалар билан битилган.

Масалан; «Буйрак ва сийдик йўллари саломатлиги учун табиатнинг бебаҳо инъоми», «қон томирлар учун қайгуриш-узоқ умр гарови», «Қонда қанд миқдорини ишончли назорати», «Юқори самарадорликнинг ишончли ҳамкори»,

«Бизнинг доримиз-сизнинг онгли танловингиздир» қабилида. Бай-бай садаганг кетай, менимча шоир ва ёзувчилар унвондорларининг аксарияти фармакологик фирмалар билан ҳамкорлик қилишсалар керак, чунки адабиётдан йироқ оддий одамнинг бундай ҳашаматли ва сержило ибораларни топишига йўл бўлсин!

Мен-турли мавзулардан қирққа яқин китоб ёзган адиб-бундай болахонадор мақтовларни қиёматгача ҳам топа олмаган бўлур эдим.

Мен тиб олими ва амалиётдаги шифокор сифатида бу препаратларнинг мақтовларига ишониб, аксарияти қўллаб кўрдим, таассуфки уларнинг бирортасида анъанавий дориларга нисбатан афзалликни сезмадим.

Бу препаратларнинг ҳаммаси анъанавий қўлланилиб келинаётган ва самарадорлиги бир неча ўн йиллардан буён ишончли бўлиб келаётган доридармонлар нархларига қараганда икки-уч баробар қиммат. Демак мижоз дорининг фақат ялтироқ қутиси, сержило идишива ҳашаматли рекламаси учун қўшимча пул тўлаётган бўлиб чиқмоқда.

Дори-дармон бозорининг даллоллари устоз шоирнинг қуйидаги мисраларини беихтиёр ёдга солади;

Бозорга ўхшайди асли бу дунё,

Бозорга ўхшайди ишқ ҳам маъни.

Иккиси ичра ҳам кўрмадим асло Молим ёмон деган бирор кимсани.

Умумжаҳон соғлиқни сақлаш Ташкилотининг маълумотларига кўра 2000 йиллар арафасида бир йилда 2 млн дан ортиқ одамлар дориларнинг қурбонларига айланганлар. Бугунги кунга келиб бу кўрсаткич икки-уч ҳисса ошган бўлса ажаб эмас.

Илмий-техника ривожланган замонавий дунё шароитида медикаментоз терапия янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан 1958 йили Ғарбий Германиянинг «Хеми грюнетал» фармацевтик фирмаси «талидомид» препаратини сотувга чиқарган. Ўзиям, рекламага «якан» ни аяшмаган.

Қисқа фурсат ичида у тинчлантирувчи, асабни хотиржамловчи, уйқуни яхшиловчи препарат сифатида кўплаб мамлакатларда сотилган.

Орадан ҳеч қанча муддат ўтмасдан ушбу препарат ўз «совға»сини беришни бошлаган, уни қабул қилган ҳомиладор аёллардан жаъми 20 мингдан ортиқ болалар қўлсиз-оёқсиз дунёга келганлар. Шунингдек,

Евроцада донг қозонган «Примадос», «Шеринг АГ» фармакологик фирмаларининг маҳсулотларидан кўплаб норасо ва ақли заиф болалар дунёга келган, «Болюль хапдориси» билан чўмилтирилган болаларнинг 70 нафари эса нобуд бўлган. «Циба-Гейги» фирмасининг «клиоквинол « дорисини қабул қилган 11 минг одам ақли-ҳушидан жудо бўлган, 1000 га яқинини жон таслим қилган. Япониядаги «Танабиэ сэйяку», «Такида

Якухин» «Нихон тиба Гайги» фармакологик фирмалари дорилари эса 20 минг япон ҳалқини қурбон қилган.

Бу рўйхатни истаганча чўзиш мумкин.
Олисга бориб нима қиламиз. Бугунги кунда шифокорларимизнинг стол усти қўлланмасига айланган академик М.Д.Машковскийнинг «Дори воситалари (лекарственнье средства) «китобида 5 мингдан ортиқ дори воситалари хусусида маълумотлар келтириб ўтилган. Улардан фақат 240 га яқини доривор ўсимликлар, яна 600 га яқини доривор ўсимликлар асосида тайёрланган дори воситалари, холос.

Демак, ушбу китобда келтирилган дори-дармонларнинг 4 мингдан ошиғини кимёвий таркибга эга бўлган синтетик дорилар ташкил қилади.

Амалиёт майдонига ташланган дориларнинг бирортасида ножўя таъсир ва нохуш аломат йўқ деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Мен мактабда ўқиб юрган пайтларим опамнинг қизи шамоллаб қолганди, шунда қўшни қишлоқлик шифокор уни катта дозада гентамицин билан даволаган.

Нотўгри даво оқибатида бечора қиз бир умр ногирон бўлиб қолди, қулоқлари умуман эшитмайди. Бугун оила қуриб фарзандлар кўрган жияним Чўли-ироқни, булбуллар навосини тинглашдан бир умрга маҳрум бўлиб қолди.

Бундай қурбонларнинг адади республикамизда қанчалар эканлигини ҳеч ким билмайди. На фақат гентамицин, балки сизомицин, тобромицин, канамицин, стрептомицинлар кар қилиши, буйрак фаолиятини издан чиқариши, антибиотикларнинг ҳаммаси дисбактериоз ва иммун танқислигига олиб келиши, тетрациклин, доксициклин, цефалоспоринлар жигар фаолиятини бузиши, левомицетин қон касаллигига мубтало қилиши, тутқаноққа қарши дориларни узоқ қабул қилиш ақлий заифликни келтириб чиқариши, пешоб ҳайдовчи препаратлар буйрак-тош касаллигини келтириб чиқариш билан биргаликда меъда ости бези фаолиятини ортга қайтмас тарзда издан чиқариши маърифатсевар инсонларнинг кўпчилигига сир эмас.

Бугунги кун медицинасининг энг катта хатоларидан бири сифатида «дори касаллиги» деган атаманинг пайдо бўлишидир.

Демак, дори-дармонларни пала-партиш, шифокор маслаҳатисиз, катта дозада ва узоқ муддат қабул қилиш ўзига хос касалликлар гурухини келтириб чиқармоқда.

Жаҳон афкор оммасини энг ташвишга солаётган ҳолатлардан бири ҳамма давлатларда аллергик ҳолатларнинг бетўхтов равишда кўпайиб бораётганлигидир.

Агар 2000 йиллар бўсағасида аҳолининг 8,7% қисмида турли-туман аллергик ҳолатлар ва унга мойиллик кузатилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2010 йилга келиб 16,5% ни ташкил этмоқда (Ж. Беляев, Н Оагпзоп 2010).

Таассуфлар бўлсинки, бу ҳолат прогрессив равишда кучайиб бормоқда. Улар орасида дори-дармонлар оқибатида пайдо бўлаётган аллергик ҳолатлар 11,4% ни ташкил этади.

Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, умумий аллергиянинг з қисмини дори дармон аллергияси ташкил этмоқда экан.

София тиббиёт Академияси тери касалликлари клиникасига мурожаат қилаётган беморларнинг 20,0% дан ортиқ қисми дори аллергиясидан шикоят қилиб келмоқда экан.

Агар ўтган асрнинг 80 йилларида касалликлар таркибида турли-туман патоген замбуруғларнинг ҳиссаси бор-йўғи 3,0% ни ташкил этган бўлса, антибиотикларни пала партиш қўллаш оқибатида бугунги кунда 20,0% дан ошиб кетди.

Бу ҳолат вирусли касалликлар миқдорининг ҳам кескин кўпайиб кетишига олиб келди. Жумладан, ўтган асрнинг охирларида ҳам иммун танқислиги вируси, цитомегаловирус, герпес зостер, парранда гриппи каби вирусларни ҳатто шифокорларнинг аксарияти ҳам эшитмаган бўлса, бугунги кунга келиб улар тиббиётдан бутунлай йироқ одамларнинг ҳам кундалик ташвишларига айланиб қолди.

Бундай касалликларнинг урчиб кетишида замонавий медицинанинг, жумладан фармацевтика саноатининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. —

Тақдирнинг тақозоси билан бугунги кунда ер юзи аҳолисининг 5.0% дан ортиғи турли-туман гормонал препаратларни умрбод қабул қилишга маҳкумдирлар.

Кортикостероид гормонларини узоқ муддат қабул қилиш иммун тизимини кескин пасайишига, инфекцияларга берилувчанлик- ка, қонда қанд миқдорининг ошиб кетишига, баданда шиш пайдо бўлишига, суякларнинг синувчанлигига, буйрак ва жигар етишмаслигига олиб келади.

Умрбод инсулин қабул қилувчиларнинг фожеалари ҳам бундан кам эмас.

Россия федерациясида ўтказилган тадқиқотларга кўра хирургик, терапевтик, гинекологик ва урологик касалликларда операция, анъанавий дориларга витаминлар инъекциясини қўшиб қўллаб қиёсий таҳлил ўтказилган.

Ишончли манбаларнинг маълумотларига кўра инъекцияда витаминлар олган беморларнинг бирортасида ҳам касалхонада бўлиш муддати, операция жароҳатининг битиши, умумий аҳволнинг яхшиланиши витамин олмаган беморларга (назорат гуруҳига) қараганда сезиларли даражада ўзгармаган.

Хулоса қилиш мумкинки, XX асрда энг катта умид богланган, шов-шув қилинган витаминлар ҳам инсон ҳаёти сифати ва саломатлиги даражасига улкан таъсир кўрсатмас экан. Буни бутун дунё илми-аҳкомлари, шу жумладан Россия олимлари ҳам тан олишмоқдалар.

Бугунги кунда жаҳондаги дори-дармон савдоси даромад келтириши бўйича қурол-ярог, наркотик ва одам савдосидан кейин тўртинчи ўринни мустаҳкам эгаллаб келмоқда. Шундай экан, фармацевтика саноати аҳоли саломатлигига қандай таъсир кўрсатишдан қатъий-назар халқ хўжалигининг барча жабҳалари орасида энг даромадлиси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади. Ундан мўмай даромад кўриб кела- ётганлар эса реклама учун имонларини ҳам шайтонга бериб юбормоқдалар.
Ужар статистик маълумотларни келтириш билан ўқувчини ҳам анча саросимага солиб қўйдим, шекилли. Мақола интиҳосида медиклар ҳаётидан олинган, мавзумизга бевосита тааллуқли бўлган бир латифани келтириб ўтишни лозим топ
дим.; ^
«Уттиз йил ишлаб қўйган бир шифокор (айтайлик, невропатолог) ўглини ҳам медицинага ўқитибди. Ўгли институтни битириб, икки ойча мустақил ишлагандан кейин отасининг олдига келиб;

— Дада, — депти. Мен сизга қараганда ақчлироқ ва билимдонроқ дўхтир эканман.

— Нима сабабдан бундай деяпсан болам, -ҳайратланибди отаси. Бирор далшинг борми?

— Сиз фалонча амакини эсимни таниганимдан бери ҳар йши икки мартадан даволайсиз, — депти ўгли. Аммо уни дарддан бутунлай фориг қша олмадингиз. Мен эса бир даво курсидаёқуни бутунлай тузатиб юбордим.

— Сен менга қараганда анна аҳмоқ ва жоҳил экансан, — депти отаси надомат билан. Ахир, шу мижознинг пули билан сени суннат тўйи қилдим, мактабда ўқитдим. Институтга киритдим, уйлантирдим, ишга жойладим. Яшаб турган уйингнинг ярим пули ҳам унинг чўнтагидан чиққан. Ахир, согиб турган сигиримиздан жудо қилибсан-ку, каллаварам!

Қиссадан ҳисса шуки, замонавий медицина ҳар қанча илғорлашиб, тараққий этиб кетмасин, халқ табобати ва шарқ тиббиёти, диний табобат билан уйғунлашмас экан, юқоридаги шифокорнинг тутумидан ҳеч қандай фарқи қолмайди.

Республика бўйича ўтказиладиган профилактик тадбирлар кўламини кенгайтириш, телевидение ва радио орқали тутуруқсиз хонандалар ва инсон маънавиятини тубанлаштиришга хизмат қилувчи турк, мексика, корея телесериалларни эмас, балки соглом турмуш тарзини кўпроқ тарғиб қилиш,

физкультура ва спорт секцияларининг ҳамабоплигини таъминлаш, асрлар мобайнида буюк халқимиз сиҳатини муҳофаза қилиб келган донишманд аждодларимиз илмий-тиббий меросларини теранроқ ўрганиш ва аҳолига етказиш, серқуёш ҳудудимизда ўсаётган доривор ўсимликлардан кенгроқ фойдаланиш бугунги кун замон талабларидандир.

Истеъмолимизда бўлган ҳар қандай озиқ маҳсулотларининг дориворлик хусусиятига эга бўлиши, ҳар қандай даво ҳисоблаб қабул қилинадиган маҳсулот озиқ

Related posts

Leave a Comment