БОШ ОГРИГИ

БОШ ОГРИГИ DAVOLASH

БОШ ОГРИГИ

БОШ ОҒРИҒИ-ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ АЛОМАТИ СИФАТИДА

Сўнгги йилларда тиббиётда маълум бўлган 10 мингдан ортиқ касалликларнинг 100 га яқинида бош оғриги асосий

аломат сифатида намоён бўлиши аниқланган.Шу билан бирга 300 дан ортиқ касалликларда бош огриғи асоратлари учрайди.

Рўйи-замин аҳолисининг 10% га яқин қисмида мунтазам бош оғриқлари шифокорга мурожаат қилишга мажбур этмоқда.

Аммо, бундай одамларнинг бу кўрсаткичдан кўпроқ эканлиги маълум. чунки боши аҳён-аҳёнда оғрийдиган кишиларнинг аксарияти шифокорга мурожаат қилмасдан,

балки турлитуман воситалар билан бош оғриқларидан қутуладилар. Бундай одамлар ўзларини бемор ҳисобламайдилар.

«Узларини мутлақо соглом ҳисобловчи беморларни даволаб бўлмайди» деган эди рус шифокори, терапевти профессор Н.Мудров.

Бош оғриғи асосий аломат сифатида намоён бўладиган касалликларга биринчи навбатда юрак-қон томир тизими хасталиклари киради.

БОШ ОҒРИҒИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ЮРАК-ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ ХАСТАЛИКЛАРИ

Жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишнинг энг муҳим шарти-руҳий тетикликдир. Руҳий тушкунлик ўлим билан ҳамоҳанг. Руҳий тетиклик организмимизга янги- дан ҳаёт бахш этиб, моддалар алмаши- нувини яхшилайди.

Уильям Годвин. инглиз ёзувчиси

Юрак-қон томир тйзими хасталиклари бугунги кунда ўлимга олиб келувчи сабабларнинг энг биринчиси сифатида эътироф этилмоқда.Бундай касалликлар орасида айниқса гипертония (хафақон), атеросклероз, мигрень (шақиқа), гипотоник касаллик (босим пастлиги) юрак ва қон томирларининг туғма норасоликлари кўп учрайди.

 

ГИПЕРТОНИЯДАГИ (ХАФАҚОН) БОШ ОҒРИҚЛАРИ
«Энг ёмон дард ўлдирувчи дард эмас, балки давоси йўқ дарддир.
М.Эбнер-Эшенбах, Австрия адибаси

Гипертоник касаллик асосида қон босимининг ошиши ётади. Ер шарида бундай ҳолатдан ўн миллионлаб одамлар аэоб чекадилар.

Гипертония касаллигининг ривожланишида асаб-руҳий ти- зимнинг зўриқиши катта рол ўйнайди.Инсонда рўй берадиган ҳар қандай қўзгалишда ва ташвиш ҳолатида босим бир неча мм симоб устунигача кўтарилади. қўзгалиш ўтиб кетганрдан кейин босим ҳам ўз-ўзидан меъёрлашади.

Тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, ҳар галги қўзгалишдан кейин босим меъёрлаша туриб, аввалги ҳолатидан бир неча мм симоб устунидан баланд кўрсаткичгача тушади, қўзғалишнинг тез-тез ва жадал такрорланиши эса гипертонияга олиб келади.

Асаб руҳий зўриқишдан ташқари вазннинг ортиқчалиги ҳам хафақонга олиб келади. Тана вазни ошиши билан бирга ортиқча вазнни озиқлантириш учун қон томирлари ҳам мажбурий равишда узаяди.

Ҳар бир кг ортиқча ёғни боқиш учун 4 чақиримга яқин қилтомирлар (капиллярлар) зарур бўлади. Катта ёшдаги соғлом одамда қон томирлари ўзанининг умумий узунлиги 100 минг чақирим атрофида бўлиб,

унинг янада узайиши юрак-қон томирлар тизимига ортиқча зўриқишни келтириб чиқаради, чунки ортиқча вазн юракдан катта босим билан қон ҳайдашни талаб қилади. Юрак фаолиятининг мунтазам равишда зўриқиши артериал босимнинг ошишига олиб келади.

Ош тузининг ва шакарнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиниши ҳам артериал босимнинг ошиб кетишига олиб келади.

Организмда сувни тутиб қолиши эвазига ош тузи тўқималарнинг шиши ва бўкишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида қон босимини кўтаради.

Бунинг яққол далили шундаки, ош тузини умуман истеъмол қилмайдиган айрим Африка қабилаларида ва Шимолий Сибир халқида гипертоник касаллик деярли учрамайди.

Шунингдек, шакар (асал, новвот, қиём) кўп истеъмол қилиш ҳам биринчидан организмда сувнинг кўп ушланиб қолишига иккинчидан, қандли диабетга олиб келади, қандли диабет эса аксарият ҳолларда босим ошиши билан кечади.

Артериал босимнинг ошишига организмда биологик жиҳатдан фаол бўлган моддалар-гормонларнинг ошиб кетиши ҳам сабаб бўлади.

 

Аммо, қон босимнинг ҳар қандай ошиши ҳам бош огригини келтириб чиқаравермайди. Умумжаҳон

Соглиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маълумотига қараганда жаҳонда гипертония билан огриган одамларнинг 30% га яқини бош оғриғидан шикоят қилмаганлар. балки профилактик кўрувлар маҳалида тасодифан аниқланиб қолган.

Гипертония касаллигида бошнинг оғришида асосий сабаб-артериал томирларининг тонуси ошиб кетишида яъни қон томирлар дистониясидадир.

Қон томирлар тонусининг меъёрдагидек идора этилишида, қон босимининг муваққат кўтарилиши томирларнинг кенгайишига олиб келади, босим пасайганида эса тораяди.

Томирлар дистониясида эса бу боғлиқлик йўқолади, оқибатда томирлар деворларининг тўлқинсимон ҳаракатчанлиги кучаяди. қон томирлар деворидаги алгорецепторлардан чиққан патологик импульслар мар- казий асаб тизимининг масъул марказларига бориб,

баъзан пульсланувчи, оғироқ ҳолларда эса мунтазам симиллаган бош оғригини келтириб чиқаради.

Артериал босим юқори даражада мувозанатланиб қолганида бош мия ичидаги босим ҳам кўтарилади.бу эса фақатгина томирга боғлиқ бош оғриғини эмас, балки бош мия пардалари тортилиши ҳисобига келиб чиқадиган бош оғриғининг ҳам қўшилиб келишига олиб келади.

Гипертоник касаллигининг турли босқичларида қон томирлар тонуслари турлича ўзгаргани боис, бош огриғининг ҳам намоён бўлиши турлича бўлади. Касалликнинг босқичи ва жараённинг ифодаланиш даражасига қараб бош оғриғининг бир қанча типлари фарқланади.

Гипертония касаллигининг дастлабки даврида қон томирлар тонуси эндигина бузилаётган пайти бош оғриғи мунтазам бўлмайди.

Одатда у меҳнат ва дам олиш режимининг бузилишида, ўта иссиқ ёки совуқ хонада кўпроқ туриб қолиш ҳолатларида, тамаки ёки спиртли маҳсулотлар қабул қилинганидан кейин пайдо бўлади, бу омиллар бартараф этилганидан кейин эса ўз-ўзидан йўқолади.

Демак, гипертония касаллигининг дастлабки босқичларида бош оғригининг ифодаланиши невроздагига ўхшайди, томирлар тонусининг барқарор бузилиш даврига келиб эса бош оғриги мунтазам тусга киради.

Қон томирларига боглиқ бош огриғи-аксарият ҳолларда энса ва тепа-чакка соҳаларига қўққисдан пайдо бўлувчи пульсланувчи характерга эга бўлган оғриқдир. ‘

Бундай ҳолларда қулоқда шовқин пайдо бўлиб, бош айланади, баъзан кўнгил айнаб бемор қусади.

Гипертония касаллигининг оғир босқичларида бош ичи босими ҳам кескин кўтарилади, бундай ҳолда эса бош оғриғининг ифодаланиш даражаси ҳам ўзгаради.

У тарқоқ тусга кириб, бошда кескин оғирлик, бошнинг чакка ва энса соҳаларида қизиш пайдо бўлади, умумий дармонсизлик, қўл-оёқларда увишиш билан қўшилиб келади.

Бундай беморларнинг юзи қизариб, кўкимтир тусга киради.. Беморларнинг айримларида кескин бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айнаши, қусиш, эс-ҳушнинг қоронғулашиши, нутқнинг йўқолиши, фалажланишлар билан кечувчи гиперто- ник кризлар ҳам кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолларда беморга биринчи ёрдам нималардан иборат бўлиши керак? Гипертониянинг мудҳиш, орқага қайтариб бўлмайдиган оғир асоратлари кўплигини эътиборга олиб ҳеч қачон уй шароитида, мустақил даволашга ҳаракат қилинмаслиги, албатта шифокор-мутахассисга мурожаат ‘қилиниши зарур! Даволашнинг асосий принципиасосий касалликни бартараф қилишдир!

Касалликнинг турли босқичларида даво тадбирлари турлича бўлади. Дам олиш ва меҳнат қилиш режимларига риоя қилиш, тоза ҳавода бўлиш, тунги уйқунинг меъёрдагидек давомлиликка эга бўлиши, руҳиятни ёмонлаштирувчи ҳис-ҳаяжонларнинг бартараф этилиши,

парҳезга эътибор бериш, ўта ширин ва шўр овқатлар истеъмолини камайтириш, қон босимини меъёрлаштирувчи препаратларни шифокор назорати остида қабул қилиш, ортиқча вазндан қутулиш шулар сирасига киради.

Доно халқимизда «Семизликни қўй кўтаради», «Меш қорин оёққа ташвиш», «нафси ёмон ҳайитда ўлади»,

«Ўлчоғлиқ ризқ ва саноқли нафас» қабилидаги кўплаб мақоллар бор. Дарҳақиқат, инсон организмидаги ортиқча вазн билан ўлим ҳолларининг ўртасида бевосита боғлиқликлар мавжуд бўлиб, бу боғланишнинг даражасини аввалги рисолаларимизда муфассал келтириб ўтганмиз (қаранг; Алижон Зоҳидий, Абдувоҳид

Абдухолиқов «Умуртқа поғонаси оғриқлари; афсоналар ва ҳақиқатлар. Алижон Фақиров, Тожиддин

Файзуллаев» Тиббиётнинг жозибалари ва фожеалари» ва бошқалар). Бугунги кунда «Ортиқча вазндан халос қиламиз»,

«Бир ҳафтада 10 кг гача оздирамиз», «бир ойда нина ютгандек итдек, ёки арвоҳдек оздирамиз» қабилидаги рекламалар, мангу ёшлик, 100 ёшгача жинсий қувват, ақлий ва жисмоний баркамоллик бахш этувчи дори-дармонлар ҳақидаги маълумотлар кўпайиб кетди. Айниқса, бундай ваъдаларни

«Гербалайф», «Вижн», «Тян-ши», «Стана» каби даволаш натижалари мавҳум бўлган фирмалар қуюқ бермоқдалар.

Шу билан бирга ўзимизнинг диёримизда ҳам бир қанча ўзларини ҳозиқ табиб, Ибн Синонинг муносиб издоши деб ҳисобловчилар анчагина бўлиб, улар ҳам бу борада қоп-қоп ваъдалар бермоқдалар.

Аммо, инсон ўзида нафсини тийишга ирода ва жисмоний фаоллик (югуриш,бадантарбия) учун сабот топа олмас экан, ҳеч қачон тан ва руҳият камолотига эриша олмайди, ортиқча вазндан ҳам қутула олмайди.

Ушбу фармацевтик фирмалар ва табибларнинг берган кафолатлари эса муваққат бўлиб, даво курсини тугатгандан кейин яна

боз-боягидек тарвақайлаб юраверасиз. Шунингдек, ҳафтада бир марта саунага тушиб терлаш, турли ҳуқналар воситасида меъда-ичак тизими тозалаш муолажалари ҳам анча наф беради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллиаллоҳи алайҳи васаллам «Дунёда инсон қорнидан ёмонроқ идиш йўқ» деганларида айнан мана шундай нафси бад одамларни назарда тутган бўлсалар ажабмас. Дарҳақиқат, ейиш-ичишда ҳам, лаззатланишда ҳам меъёрни билмаслик барча офат ва маломатларнинг бош сабабчисидир.

Гипертоник касалликнинг дастлабки босқичларида пайдо бўладиган бош огриқларида бемор ўзи билганича қон босимини пасайтирувчи дори дармонларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилмаслиги керак.

Бунда ҳолларда валидол валериан настойкасидан қабул қилиш. дўлана дамламасидан ичишнинг ўзи етарли бўлади.

Оғриқ қолдирувчи анальгин, аспи- рин, баралгин, цитрамон каби препаратларни қабул қилишдан эҳтиёт бўлиш лозим,чунки уларнинг барчаси меъда шираси таркибида кислота кўп бўлган одамларда меъда, ун икки бармоқли ичак ва қизилўнгачнинг яллиғланишларини келти- риб чиқаради.

Тоза ҳавода сайр қилиш ҳам маълум даражада бош оғриқларини камайтиради. Шу билан бирга оёққа иссиқ ванналар қилиш ҳам бошдаги босимни камайтириб, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

Самараси сезилмаган ҳолларда шфокорга мурожаат қилиш лозим.
Бошни массаж қилиш ҳам оғриқ ҳисларини бироз босади. Бунда массажни бўйин ва елка соҳасидан бошлаб,астасекинлик билан бош соҳасига ўтилади. Массажнинг давомлилиги 10 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.

Хулоса қилиб айтганда гипертония касаллигида юз берадиган бош оғриқларини фақат шифокор даволаши лозим. Бўлмаса, «қош қўяман деб кўзни чиқариб қўйиш» ҳеч гапмас.

БОШ МИЯ ҚОН ТОМИРЛАРИ АТЕРОСКЛЕРОЗИДА КУЗАТИЛАДИГАН БОШ ОҒРИҚЛАРИ

«Умматларимга давонинг энг яхшиси қон олдириш ва асал билан даволанишдир»
Имом Бухорий, «Ал жомеъ ас-саҳиҳ»

Бош оғриғининг асосий сабабларидан бири-бош мия қон томирларининг атеросклерозидир. Атеросклерозда қон томирларининг ички деворларида ёғ тўқималаридан (асосан холестерин) иборат кўплаб саргимтир ҳосилалар пайдо бўлади,

бу эса қон оқишига халақит бериб, томирлар бўшлигини торайтириб қўяди. Артерия томирларининг эластиклиги йўқолади, бунинг оқибатимда бош мия ўзининг эҳтиёларига етарлича кислород ва глюкозани ололмайди.

Даставвал бу фақат мия жадал ишлаётганида сезилса, кейинчалик мунтазам намоён бўлаверади. Унинг оқибатида бош огриғи, қулоқлар шангиллаши, хотиранинг пасайиши,бошда оғирликлар пайдо бўлиши, тушкун кайфият ва жиззакилик билан намоён бўлади.

Бош огриғи-бош мия қон томирлари атеросклерозининг энг биринчи аломатларидандир.Бундаги бош оғриғи тарқоқ, аниқ локализациясиз, иш кунининг адоғига келиб, ёки чпиртли ичимликлар қабул қилинганидан кейин кучайиб кетувчи характерга эга бўлади.

Бу касалликдаги бош огриғининг ўзига хос хусусиятларидан бири-унинг мунтазамлиги ва армонсизлик, тез чарчаш, уйқу ҳамда иштаҳанинг бузилиши, хотиранинг пасайиши, дарғазаблилик билан уйгунлашиб келишидир.

Атеросклерознинг оғир даражаларида бош мияда қон айланишининг сурункали етишмаслиги кузатилади, бу эса кризлар ёки инсультлар билан якунланиши мумкин.

Бундай ҳолларда бемор мувозанатини йўқотади, қўл-оёқлар жимирлайди, бош айланади, айрим ҳолларда эса фалажланиш рўй беради.

Гипертония касаллиги ва бош мия қон томирларининг атеросклерози аксарият ҳоллдрда уйғунлашиб келади, шу боисдан бу касалликларни даволаш ҳапдориларни ютишдан эмас, балки бош мияда қон айланишини яхшилаш учун шароит туғдиришдан иборат бўлиши лозйм.

Бунинг учун тоза ҳавода тез тез бўлиш, ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат билан уйғунлаштириш, овқатланиш, дам олиш ва ухлаш режимларига риоя қилиш бош мияда қон айланишини яхшиловчи препаратлаар қабул қилишдан иборат.

Қадимда бундай касалликлар қон олдириш билан даволанган. Қон олдиришнинг бу ҳолатлардаги етарлича наф бериши Гиппократ, Гален, Ибн Сино, ар-Розий, ҳаким Юсуфий, ҳаким Давоий ал-Гилоний битикларида кўплаб келтирилган.

Муҳтарам пайгамбаримизнинг ўзлари ҳам вақти-вақти билан пешона ва бўйин томирларидан қортиқ (шохдан ясалган махсус асбоб) воситасида қон олдириб турганлиги келтириб ўтилган.

Моддалар алмашинуви жараёнларини яхшилашда витамин препаратларининг аҳамияти каттадир.

Бугунги кун фармакология саноати дармондориларни микроунсурлар билан оқилона уйғунлаштириб чиқарилаётган препаратларга эга, «компливит», «декамевит», «витамикс» препаратлари айнан мана шундай кўп қамровли таъсирга эга препаратлардан ҳисобланади.

Шу билан бирга бугунги кунда бош мияда қон айланишибни яхшиловчи «оксибрал», «циннаризин», «глицин, «кавинтон», «Пирацетам» препаратлари ҳам ўзини оқламоқда.

Аммо, ушбу препаратар ҳам фақат шифокор кўрувидан кейин, дозаси ва давомлилиги индивидуал тарзда танланиб, тавсия этилиши лозим.

Ҳеч қачон мустақил даволанишгва киришманг, чунки ҳар бир препаратнинг ножўя таъсири, дозасига эътибор берилмаганида эса асоратлари мавжуд.

Шу билан бирга қонда холестерин миқдорини камайтиришга қаратилган дорилар ҳам тавсия этилмоқда. Аммо, инсон нафсига эрк берар экан, бу дориларнинг фойдаси мурдага сунъий нафас беришнинг нафи қанча бўлса, айнан шунча! (ундан кам ҳам, кўп ҳам эмас).

АРТЕРИАЛ БОСИМ ПАСТЛИГИДА (ГИПОТОНИЯ) КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН БОШ ОГРИҚЛАРИ

«Тишинг оғриса тилингни тий, бошинг огриса қўлингни»
Ўзбек халқ мақолларидан

Гипотония-артериал босимнинг меъёрдан пастлиги билан кечувчи ҳолат бўлиб, у физиологик ва патологик турларга тақсимланиши мумкин. Масалан, болалар ва ўсмирларнинг айримларида гипотония физиологик бўлиб, тасодифан, профилактик текширишлар маҳалида аниқланиб қолиши мумкин.

Шу билан бирга гипотония сил, меъда ичак яраси касаллиги, сурункали колит, юрак-қон томир тизимининг тугма норасоликлари.кўп қон йўқотишдан кейинги ҳолатларда ҳам кузатилади.

Аммо, артериал гипотония мустақил касаллик ҳам бўлиши мумкин.Унинг асосида юрак қон томир тизими фаолиятини идора этишдаги бузилишлар ётади.

Артериал босими пастроқ юрадиган ёшлар Амалий жиҳатдан ўзларини соглом сезадилар, аммо ёш ўтгани сайин пайдо бўладиган қон томирлардаги склеротик ўзгаришлар ушбу касалликнинг аломатларини юзага чиқаради.

Катта ёшдаги эркакларда қон босимининг 110/70 мм симоб устунидан, аёлларда эса 100/60 мм симоб устунидан кам бўлиши гипотония дейилади.

Артериал босими нисбатан паст юрадиган одамларнинг об-ҳаво ўзгаришларига мослашиши ҳам қийин кечади, улар дим ва иссиқ ҳавони кўтара олмайдилар, турли ҳидларга чдашлари қийин, шу билан бирга жисмоний ва асаб-руҳий зўриқишлар уларни жуда тез чарчашларга олиб келади, уларда тез-тез ўринсиз бош айланишлари ва огриқлари кузатилади, тана ҳолатини ўзгартирганида кўз ўнггида қоронгилашишлар пайдо бўлади.

Артериал гипотонияда бош огригининг ифодаланиш даражаси турлича бўлади. Одатда у симиллаган, сиқувчи характерга эга бўлса-да, айрим ҳолларда хуружсимон ва пульсланувчи сифатга эга бўлади.

Аксарият ҳолларда бундай одамларда бош оғриги асаб-руҳий ва жисмоний(жинсий) зўриқишдан, ёки уйқудан кейин пайдо бўлади,кўпроқ пешона ва чакка соҳаларида сезилади, кўнгил айнаши, қусиш, эснаш билан кечади.

Гипотонияда бош оғригининг ривожланиш механизми қон томирлар девори тонусининг функционал ўзгаришидадир.

Бундай беморларда тана ҳолати ўзгарганида қон томирлардаги босим кескин ўзгаради, бу эса улар деворидаги оғриқни сезувчи рецепторларни қўзғайди ва бош оғриғи ҳисси келиб чиқади.

Аммо, нишоннинг иккита томони бор деганларидек, гипотониянинг ҳам фойдали жиҳатлари мавжуд; идмий-тиббий адабиётларда келтирилишича, 100 ёшдан ошган одамлар текшириб кўрилганида уларнинг 70% дан ортиғида босим нисбатан пастроқ эканлиги аниқланган!

Демак, артериал босими пастроқ юрадиган одамларда моддалар алмашинуви жараён- лари ҳам секинроқ кечар, бу эса умрнинг нисбатан узайишига олиб келар экан!

Албатта, улар босими баландроқ, ёки меъёр- дагидек юрадиган одамлар каби ҳаётдан шиддат ва шижот би- лан фаолият юритиб ўтмасдан, балки «эмаклаброқ» ўтса-да, барибир бу жиҳатдан кўпроқ фойда олар эканлар.

Шу боисдан ҳам «босимим паст, бошим айланади, қулоғим шанғиллайди, кўнглим айнайди. жинсий қувватим ва умуман қувватим пасайган.кўзим тинади, босимни кўтариш учун нима қилай, кофе ичайми, қора чой ичайми ё ўзимни осайми?»

деб эзма- ланадиган мижозларимга «Босими пастроқ одамлар нисбатан узоқ умр кўради, ҳали худо хоҳласа бахтли бўп кетасиз! «қабилидаги гаплар билан руҳиятини кўтараман.

Албатта, инсоннинг қанча умр кўриши биринчи навбатда унинг ирсиятига, кейин эса атроф-муҳит ҳолати-экологияга, мижознинг зарарли ёки фойдали одатларига, бор-йўғи қандайдир 10% га яқин қисми эса тиббиётга боғлиқ!

Демак, тиббиёт мени ёшартиради, умримни узайтиради деб ўзи ни бутунлай ишонтириб қўйган одам хато қилади. Доно халқимизда «Саноғлиқ дам, ўлчоғлиқ ризқ» деган доно тушунча мавжуд.

Александр Александрович Богомолец геронтологш муаммолари (кексачик ҳақидаги фан) билан ьиугулланган.

У инсон 150 йил яшаши мумкин деб бот-бот таъкидлаган.Танишбилишларини (айрим маълумотларга кўра Лаврентий Павлович Берияни) орага қуйиб Иосиф Стачин қабулигача киришга муяссар бўлган ва доҳийни бунга ишонтирган.

Узоқ умр кўришни истаган доҳий эса унга барча шарт-шароитни ортиги бтан яратиб берган. У хизмат ва илмий пиллапояларидан жуда тез кўтарилган, 1929 йили, яъни 48 ёшида у

Украина Фанлар академшси академиги, 1932 йилда, яъни 51 ёшида СССР Фанлар академияси академиги, 1944 йилда Медицина Фанлар Академшси академиги ва Социалистик меҳнат қаҳрамони,

1941 йилда Сталин мукофоти совриндори бўлган. Ундан унвонни ҳам, маошни ҳам, машина-ю, дала ҳовлиларни ҳам аяигмаган, кўплаб гуноҳлари-ю, жиноятларига бармоқ орасидан қаралган.

У еганини еб, ичганини ичиб, нозанинлар билан айш қшиб, беармон яшаган. Аммо, одамларга 150 йш умрни ваъда қшган академикнинг ўзи 1946 йилда 65 ёшида ўлиб кетганини эшитиб Иосиф Виссарионович Сталин алам бшан;

-Вой жуҳуд-эй, ҳаммамизни гел қшиб кетди-я, — деган экан.
Таассуфки, тиббиётда бундай восита ҳали топилмаган, қиёматгача ҳавм топилмаса керак. Дарвоқе, мен умр узунлиги ва кексайиш, ўлим муаммолари билан боғлиқ минглаб мақола ва китобларни кўздан кечирдим, кексайишнинг 50 га яқин назариялари борлигини кўрдим.

Улар орасида энг охиргиси ва менинг назаримда энг тўғриси бу-Россия олимлари олга сураётган «ўз-ўзини йўқотиш» назарияси (теория самоуничтожения) бўлиб, ушбу назарияга кўра бизнинг ирсиятимизда вақти келиб, яъни

«Саноғлиқ дам, ҳамда ўлчоглиқ ризқ» тугаганидан кейин ўз-ўзини ўлдириш механизми ишга тушар, бунинг оқибатида эса ҳужайра ва тўқималар ич-ичидан емирилиб, маҳв бўла бошлар экан.

Албатта, медицина ҳалокати муқаррар бўлиб қолган бундай одамнинг умрини бироз муддатга чўзишга қодир, аммо оқаётган умр дарёси ўзанини ўзгартириб бўлмайди.

Агар қачонки, тадқиқотчилар ўз-ўзини йўқотиш учун масъул генни топиб, уни қамал қила олишсаги- на, бу борада бирор-бир муЪжизани кутиш мумкин. Яна ҳам Аллоҳ билгувчироқдир!

Артериал гипотонияни даволашда халқ табобати, шарқ та- бобати, дори-дармонлар ва жисмоний тарбия уйғунлаштириб қўлланилади.

Дори-дармон воситалари орасида таркибида кофеин сақловчи аскофен, цитрамон, пентальгин, новоцефальгин препаратлари тавсия этилади (албатта, шифокор кўруви ва тавсиясидан кейин).

Мазкур препаратларни катта дозада узоқ муддат қўллаш меъда-ичак тизимида эрозиялар ва яралар пай- до бўлишига, жигар, меъда ости бези ва буйрак фаолиятининг ёмонлашишига, қоновчанликка олиб келади.

Табиатнинг ўзи шифокор, унда ҳаётнинг турли ҳолатларига мўлжалланган доривор ўсимликлар ва воситалар жуда кўп.

Женшень, хитой лимони, элеутероКокк, ширинмия илдизи, левзея барги, аралия ўсимлиги барги ва илдизи каби бир қанча иммун тизими ҳамда босимни рагбатлантирувчи ўсимликлар мавжудки, уларни қўллаш инсонда ақлий, жисмо- ний ва жинсий қобилиятларни оширибгина қолмасдан, балки қон босимини ҳам меъёрлаштиради, руҳиятни кўтаради, инсон чеҳрасини тетик қилади.

Аммо, фойдаси бор экан деб уларни ҳам оғизга капалаб тиқавериш ярамайди, катта доза- да қабул қилиниши уйқунинг қочишига, титроққа, қон боси- мининг ошиб кетишига, юрак қон томир ва асаб тизимининг зўриқишига олиб келади.

Инсондаги қон босими жуда кўп омилларга, шу жумладан юракнинг қувватига боғлиқ. Юракни қувватга киритиш эса инсондан катта ирода кучи, ҳаракатчанлик, сабр-бардошни талаб қилади.

Спорт билан шугулланмаган ўртача одамда юрак мушакларининг қалинлиги 5-6 ммга, югуриш,сузиш ва спортнинг бошқа турлари билан мунтазам шугулланган одамларда эса 1 Оммдан ошади.

Албатта, одам 2 дақиқа югуриб, 3 марта ўтириб-туриб бундай натижага эриша олмайди. Бунинг учун соатлаб, терлаб шуғулланиш лозим.

Кези келганида айтиб ўтишим лозим; бир пайтлар спортнинг муайян тури билан сидқидилдан шуғулланиб, кейин ташлаб кетган одамларда жуда кўплаб органик ва функционал бузилишлар кузатилади.

Мисол келтирадиган бўлсак, машҳур футболист Диего Марадона спортни тарк этганидан кейин, яъни бугунги кунда баобаб дарахтидек тарвақайлаб семириб кетиш билан бирга наркоман ҳам бўлиб қолган.

Шунингдек, бир пайтлар ер куррасининг энг кучли одами деб тан олин- ган машҳур боксчи Муҳаммад Али паркинсонизм (бошнинг ва қўл-оёқларнинг бетиним титраши) касаллигига мубтало бўлган.

Катта спортни тарк этган диёримиз спортчиларининг ҳам аҳволларини кўриб турибман. Дангасалик, эринчоқлик, уйқусеварлик, баднафслик оқибатида шуғуллантиришдан воз кечилган вужуд ўзининг соҳибидан ҳали жуда катта бож талаб қилади! Бу божнинг эса қиймати жуда каттадир.

МИГРЕНЬДАГИ (ШАҚИҚА) БОШ ОГРИГИ
«Доно одам дардига малҳам қидириб юргандан кўра касалликни ўзига йўлатмайди»

Томас Мор, инглиз давлат арбоби
Ўсмирлик давримда менда бир касаллик бўларди; вақти-вақти билан кўз олдимда учқунлар, қулоқларимда эса шовқинлар пайдо бўлар, унга бир қўлимнинг увишиши қўшилар, кейин эса кўз олдим тиниб кўришим ёмонлашар, бу аломатлар ярим соатларда ўтиб кетиб, кейин бир кечакундузгача бошимнинг бир тарафи оғриб юрарди.

Бу ҳолат армия маҳалида, яъни ички қўшинларнинг конвой хизматида бўлиб юрган пайтларимда ҳам аҳён-аҳёнда такрорланиб турди.

Кейинчалик, тиббиёт институтида ўқиб юрган кезларим менда мигрень борлигини ташҳисладим ва йиллар мобайнида спорт ва йога ҳолатлари билан узлуксиз шуғулланибгина, бу дарддан бутунлай халос бўла олдим.

Фақат бу касалликни бошидан ўтказа олган одамгина унинг қанчалар ёқимсиз, азоб-уқубатли эканлигини, ундан қутулиш ҳам осон кечмаслигини ҳис эта олади.

Мигрень атамаси юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, гемикрания-бошнинг ярми деган маънони англатади. Касаллик илк маротаба юнон ҳакими Гален томонидан фанга киритилган.

Даставвал мигренда бошнинг фақат бир томонигина огрийди, деб тушунганлар. Кейинги изланишлардан маълум бўлишича мигренда бошнинг барча қисмлари бирваракайига оғриши, унга кўрув, эшитув, сезги, ҳаракат,

нутқ бузилишлари ҳам қўшилиб келиши мумкин экан. 50% га яқин ҳолларда мигрень оёқ-қўлларнинг увишиши, сезгисининг пасайиши ва қувватсизланиши билан кечади.

Ушбу тадқиқотлар мигреннинг бир қанча шаклларини фарқлашга имкон берди; оддий мигрень (85%); кўзга асорат берувчи мигрень (офтальмик 10%); уйғунлашган мигрень (1%); мигреньли невралгиялар (4%).

Касалликнинг ривожланишидаги асосий механизм-қон томирларга боғлиқ бўлиб, қўққисдан, хуружсимон ҳолда бош оғриғининг пайдо бўлишидир.

Одатда мигрень хуружларининг.учта босқичини фарқлаш мумкин; дастлабки босқичда бош мия қон томирларининг қўққисдан сиқилиб қолиши кузатилади. Бунда беморнинг юзи оқариб, боши оғрийди.

Бу босқич унча узоқ давом этмайди, аммо бу даврда қон ҳужайралари қилтомирлар ўтувчанлигини кучайтирувчи модда ажратади.

Томирлар ўтувчанлиги кучайганидан кейин ҳужайраларнинг махсус гормонлари артерияларнинг деворидаги рецепторларга таъсир кўрсатиб, огриққа сезувчанлик бўсағасини пасайтиради.

Кейин бу моддалар буйрак томонидан пешобга ажралиб. қонда уларнитнг концентрацияси кескин пасаяди. Бунинг оқибатида артерияларнинг тонуси пасайгани билан, қилтомирлар торайиши бартараф бўлолмайди. Оқибатда бош артериялари кенгайиб, энди юз қизаради (иккинчи босқич).

Иккинчи босқич бир неча соат давом этиб, аста-секин, аниқ бир чегараларсиз учинчи босқичга-хуруждан кейинги даврга ўтади.

Бу даврга келиб бош оғриқлари ва бошдаги оғирликлар, айрим аъзо ва тизимлар томонидан кузатиладиган салбий ўзгаришлар астасекинлик билан йўқолади.

Уччала босқичнинг давомлилиги бир неча соатдан бир неча кунгача (одатда 6-18 соатни ташкил қилади) вақтни ташкил қилади.

Хотирам панд бермаётган бўлса, менинг ўзимда мигрень хуружлари бир йилда ўртача 4-5 марта, такрорланиб, бир кеча-кундузгача давом этарди.

Мигрень хуружлани куннинг ҳар қандай даврларида бошланиб қолиши мумкин. Аксарият ҳолда у эрталаб «ассалому алайкум» деб иссиқ қучогингизга кириб келади. Аксарият ҳолларда хуруждан аввал инжиқлик,

жиззакилик, ўринсиз асабийлашиш, кайфиятнинг тушиб кетиши аломатлари пайдо бўлади. Бу оддий мигрень учун хосдир.

Офтальмик (кўз асоратлари билан кечувчи) шаклида эса қуққисдан кўриш ёмонлашиб, беморнинг кўз ўнггида учқунлар, туманликлар, ёрқин синиқ чизиқлар пайдо бўлади (менда айнан липиллаб ёниб-ўчувчи ёрқин синиқ чизиқлар пайдо бўларди).

Бундай беморларда кўрув бузилишларидан ташқари фикрлаш ва нутқнинг ёмонлашиши, диққатэътиборнинг йўқолиши ҳам қўшилиб келади. Бу ҳолатни тиббиётда аура (ҳоло) деб атайдилар.

Одатда бундай ёқимсиз ҳолат 5-30 дақиқа давом этиб бошнинг ярмида, аксарият ҳолда пешона, камроқ ҳолларда эса чакка соҳасида лўқилловчи оғриқлар пайдо бўлади (менда чап пешона қисмида бўларди).

Айрим беморларда кўз соҳаси ва елкалар, бўйин ҳам қўшилиб огрийди, оғриқ аста-секин кучайиб бошнинг бутун ярмига тарқалади, беморнинг кўнги айнайди, баъзан ўт аралаш қусади (каминада шундай бўларди). 30-60 дақиқаларга келиб оғриқ ўзининг чўққисига етади ва одатда 6 соат давом этади (менда 24 соатгача бўларди).

Мигреннинг уйгунлашган шаклида беморларда бош огриши ва огирлашишидан ташқари қўл-оёқларда увишиш. сезувчанлик ва ҳаракатчанликнинг пасайиши(айрим оғир ҳолларда эса маълум вақтгача бутунлай йўқолиши), нутқнинг ёмонлашиши қўшилиб келади.

Мигреноз невралгия-касалликнинг нисбатан кам учрайдиган тури бўлиб, беморлар куннинг айни бир пайтида кўз ва чакка соҳасида пайдо бўлувчи кучли оғриқлардан шикоят қилади.

Оғриқнинг жадаллиги шу қадар кучлики, бемор ўзини қўярга жой тополмасдан бошини деворларга уради, тинимисиз инқиллайди.

Бош оғриги хуружлари 5-10 дақиқалардан 1 соатгача давом этади. Мигреноз невралгия эркакларда аёллар- га нисбатан 4 баробар кўп учрайди. Амалиётимиздан мисол келтирамиз;

Бемор Э.Ҳ; 40 ёшли эркак киши. Болалигидан буён ҳар ойда 1-2 марта такрорланадиган бош огригидан азоб чекади.

Бош огришидан 10-15 дақиқа аввал беморнинг кайфияти ўринсиз бузилади, биров билан урушгиси, хумордан чиққунча жанжаллашгиси келади, кейин кўз олди жимирлай бошлайди. ана шунда у ўзида хуруж бошланиб келаётганлигини ҳис этиб профилактик мақсадда пентальгин ёки цитрамон ичиб олади.

Бироздан кейин қўл-оёқлари жимирлаб чап чаккаси соҳасига найза санчилгандек кучли огриқ пайдо бўлади, яна 2-3 минутдан кейин огриқ чап кўзи соҳасигача тарқалади, бемони совуқ тер босади, юзи оқариб кетади, кўнгли айнайди, айрим ҳолларда ўтва кўпик аралаш кўп миқдорда қусади.

Хуруж 40 дақиқачар давом этиб, кейин огриқ ҳислари пасая боради, аммо гиунга қарамасдан бемор 1 кеча-кундузга яқин бошида огирлик, кайфият тушкунлиги иштаҳа пастлигини ҳис этиб юради.

Сўнгги йилларда хуружлар оралиги камайган. Хуруж маҳачида беморда бош огриги жуда жадал кечади, бир неча марта хуруж маҳали унда суицидал (ўз-ўзини ўлдириш) фикрлар ҳам пайдо бўлган.

Дастлабки пайтлари профилактика учун ичиб олган дорилари бироз наф бериб, огриқ тезроқ ўтсада, кейинги йилларда бемор унинг ҳам нафини сезмай қўйган. боз яна анальгетик препаратлар унинг зардасини қайнатиб, меъда-ичак ярасини ҳам келтириб чиқарган.

Бемор бир неча марта невропатология ва офтальмология бўлимларида даволаниб чиққан, кўз ва бош мияни бир неча карра компьютер томографиясидан ўтказилган, аммо жиддий бирор ўзгаришлар топшмаган.

Компьютер томографияси мутахассислари «бош мияда босимнинг ошиши, бош мияда қон айланишнинг ёмонлашиши» каби боши-думи йўқ ташҳислар қўйиб даво- лаш учун ихтисосланган бўлимларга юборганлар.

Стационар даво қисқа муддат наф берган, клиникадан чиққандан кейин бир ойча ўтиб хуружлар боз боягидек такрорлана бошлаган.

Беморга мигреннинг невралгик шакли ташҳиси қўйшиб бош мияда қон айланишини яхшшовчи (оксибрал), қонни суюлтирувчи (кардиомагнил), поливитамин(компливит), иммун тизимини рагбатлантирувчи(иммуномодулин) препаратлари билан бирга доривор ўтлар аралашмасидан дамлама(наъматак, ширинмия шдизи),

ҳар ҳафтада бир марта саунага тушиб терлаш, ҳар куни эрталаб бошни ўз ўқи атрофида минг мартагача айлантириш, эрталаб 10 чақиримгача югуриш, йога ҳолати (ҳар куни эрталаб 30 дақиқагача бошни стуллар орасига тиқиб пастга осштирган ҳолда оёқчарни тик ҳолда юкорига кўтариб туриш), кашандалик ва ичкиликбозликдан воз кечиш, суицидал фикрлардан воз кечиш тавсиялари бершди.

Орадан бирор йшча ўтиб бемор хуружлар такрорланмаганлигидан кейин ўзини бутунлпй соглом ҳис қилган ва бадантарбия машқлари ҳамда саунага боришни канда қилиб, фақат профилактика учун ҳапдориларни ютиб юрган, аммо бирор ойча ўтиб хуруж яна такрорланган.

Бемор яна ҳаммасини қайтадан бошлашга мажбур бўлган. Мана, ҳозир бемор 3 йшдан буён бирор марта ҳам хуруж такрорланмаганлигини айтиб мақтанмоқда.

Амалиётдан келтирган мисолимиз беморларда даволашни комплекс ўтказиш лозим эканлигини кўрсатади.

Агар бемор фақатгина замонавий медицина ёрдамига таяниб, ҳапдорилар ютса ва жисмоний тарбияни бажармаса, орадан бир қанча муддат ўтиб, оғриқлар яна хуруж қила бошлайди.

Мигренга мойил одамлар комплекс даво тадбирларини бир умр бажариб юришга маҳкумдирлар (ўзимнинг мисолимда айтишим мумкин).

Хўш, мигреннинг сабаби нимада? Мигрень одамзод каби қадимий бўлса ҳам (фиръавн Намруд, Исо алайҳиссалом қатлига фармонбардор бўлган Понтий Пилат) унинг сабаби узил-кесил топилмаган.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, мигрень хуружи маҳалида бош суяги ичи ва ундан ташқаридаги қон томирларнинг тонуси ўзгаради. 70% га яқин ҳолда мигреньга мойиллик ирсий бўлади(ота-оналардан фарзандларга берилади),

касалликнинг 60% дан ортиғи 20 ёшгача даврда, 90% га яқини эса 30 ёшгача илк бор пайдо бўлади.. аммо, шунга қарамасдан 1-3 ёшли болаларда ҳам мигрень кузатилиши илмий-тиббий адабиётларда ёритиб ўтилган. Мигрень аксарият ҳолларда қизалоқларда илк ҳайз пайтида пайдо бўлади.

Мигреньга мойил одамлар кўпроқ романтик, шоиртабиат, ўзининг ҳар бир қадамини назорат қилишга ҳаракат қиладиган, ҳамма нарсани ўзига рлаверадиган, тез таъсирланувчи ва хафа бўлувчи одамлардир.

Шу билан бирга улар об-ҳаво ўзгаришига ҳам таъсирчандирлар. Атмосфера босимининг 6-8 мм симоб устунигача ўзгариши уларда бош соҳасидаги оғирлик, бош оғриғи, кайфиятнинг ёмонлашишини келтириб чиқаради. Уларнинг аксариятида аллергик реакциялар қайд этилади.

Организмдаги гормонал ўзгаришлар, микроунсурларнинг қондаги миқдори, асаб-руҳий зўриқишлар мигрень хуружла- рини чақирувчи омиллар бўлиши мумкин.

Шунингдек, қуёшда қизиб кетиш, атмосфера босимининг ўзгариши, дим хонада қолиб кетиш, уйқу ва дам олиш режимларининг ўзгариши, ҳомиладорлик, ҳайз кўриш, қаттиқ шовқин-суронлар, ёрқин шуъла, кучли очиқиш ёки ҳаддан ортиқ овқатланиш, спиртли ичимликлар,

тамаки маҳсулотлари қабул қилиш, ички аъзоларнинг касалликлари, ўта чарчаш каби бир қатор ҳолатлар мигрень хуружларини қўзғайди.

Бош оғриқлари айрим ҳолларда беморда бошдан кечирган ваҳима, қўрқув, ташвишланиш ҳисларидан кейин ҳам пайдо бўлади.

Онаси ва опаси мигрень билан оғриган бир мижозни ит талаганидан кейин мигрень хуружлари пайдо бўлган.

Бу беморда огриқ бошнинг ўнг ярим шарида пайдо бўлиб, ҳар йили ҳеч бир сабабсиз 4-5 мартагача такрорланган, янги асаб-руҳий зўриқишни бошдан ўтказганидан кейин (яқин кишининг ўлими) унда ҳар гал хайз маҳали мигрень хуружлари такрорлана бошлаган.

Аксарият ҳолларда мигрень хуружи сабаблари мавҳумлигича қолади. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек касаллик ўзига хос тарзда кечади.

Мигрень хуружларидаги оғриқ ўта азобли, ёқимсиз, айрим ҳолларда пульсланувчи характерга эга бўлиб, беморлар бошидан ўтган ҳиссиётларни ипидан игнасигача тушунтириб бера оладилар.

Уларнинг таъкидлашларича, бошнинг маълум бир қисмида (асосан пешона, ёки чакка) баайни бегона нарса пайдо бўлганидек, у тинимсиз қимирлаётгандек бўлади, кўз олди туманлашиб, учқунлар кўринади.

Хуруж маҳали беморнинг юзи даставвал оқаради, кейин қизаради, бош оғриғи ўзининг чўққисига етган маҳалида беморда кўнгил айнаши ва қусиш кузатилади, юраги соҳасида ёқимсиз туйғу пайдо бўлиб, бемор ҳатто ўзини туққан онасини ҳам кўргиси келмай қолади.

Хуруж бир неча соатлаб давом этиб, аста-секинлик билан камая боради. Агар бемор бунда ухлашнинг иложини қилолса, уйгонганидан кейин огриқ ҳисси деярли йўқолганини, аммо бошдаги оғриқ ва дармонсизлик сақланиб қолганини ҳис этадилар.

Хуружлар рўй бермаган пайтларибеморлар ўзларини мутлақо соғлом, айрим ҳолларда эса ҳатто бахтли ҳис қиладилар.

Буюк рус сатирик ёзувчиси Михаил Булгаков аслиджа шифокор бўлган, шу боисдан ҳам ўзининг ўлмас асарларидан бири

«Уста ва Маргарита» романида Иудея прокуратори Понтий Пилатнинг бошидан кечган мигрень хуружи жуда аниқ ва яққол битилган;»кун жуда ёмон бошланиши кўриниб турибди, баайни ҳамма нарсадан атиргул ҳиди келаётгандек, ҳатто конвойчининг кийимидан, пальма ва ки парислардан ҳам шу лаънати ҳид келаётганидай туюлмоқда Понтий Пилатга.

Хуруж яқинлашиб келаётганлигининг аураси Понтий Пилатнинг кайфиятини тушириб юборди, у оғриқдан қўрқиб нола қилди;» Эй худойим-эй, мени нима учун бунча қийнайсан?!

Яна ўша, азобли,миянинг ярмини куйдирадиган оғриқ ҳисси яқинлашиб келмоқда. Унинг давоси йўқ… имкон қадар бошимни қимирлатмасликка ҳаракат қиламан».

Понтий Пилат ҳамма ишларини тезроқ тугатиб, қоронғу хонага кириб, боидан совуқ сув қуйишни, олдига содиқ итини чақириб, унга ярамас бош огриғидан шикоят қилишни истайди фақат.У ҳатто заҳар ичишни ҳам истайди».

Касаллик ривожланишининг умумий схемаси бир хил бўлишига қарамасдан айрим одамларда ўзига хос, яъни индивидуал кечади. Йирик фаранг олими К.Лабороккнинг таъбирига кўра;»

Ҳар ким ўзича ақлдан озади». Мигреннинг хар бир хуружи навбатдаги хуруж учун замин тайёрлайди.

Болаларда мигреноз хуружлар баайни катталардаги каби кечади. Одатда, хуруж олдидан бола инжиқлашиб, пешона, чакка соҳасида пульсланувчи оғриқ билан бошланади, кўз олдида учқунлар, ёки липиллаб, ёниб->шувчи синиқ чизиқлар пайдо бўлади, кўнгил айнайди, айрим ҳолларда бола қусади.

Болаларда мигрень хуружи 2-3 соатгача давом этади, бола ухлаб турганидан кейин оғриқ ҳисси тарк этиб, фақат бошда оғирликлар ва дармонсизлик сақланиб қолади.

Боладаги мигрень хуружлари маҳали максимал хотиржамлик ва тинчлик сақланиши, болани шовқинсиз, қоронгу хонага ётқизиш, бошни бинт ёки сочиқ билан сиқиб боғлаш, бошга иссиқ ёки совуқ билан таъсир кўрсатиш, иссиқ оёқ ванналарини қабул қилиш лозим.

Жуда оғриқ кучли бўлган ҳолларда иссиқ, аччиқ чой, ёки кофе, аспирин бериш лозим (фақат овқатдан кейин, кўп миқдорда суюқлик билан).Хуружлар оралиғида эса шифокор маслаҳатини олган ҳолда даво курслари ўтказилади.

Профессор Н.К Узунов мигренни даволашда аспиринни кенг қўллашни тавсия этади. У ҳар ойда беморга кунига 2 марта 7 кунгача аспирин (ацетилсалицил кислота) буюради, бу муолажани 6 ойгача такрорлашни тавсия этади, шу билан бирга Д витамини сақловчи препаратлар ҳам тавсия этилади.

Бош, бўйин соҳасини массаж қилиш, физкультура ва спорт билан жадал шугулланиш, овқатланиш ва дам олиш, ухлаш режимларига қатъий риоя қилиш, йога ҳолатларини қабул қилиш касаллик хуружларини камайтириб, кейинчалик бутунлай йўқолиб кетишига олиб келади.

Мигрень билан оғриган одамларнинг болаларига бу касаллик ўтадими?— деган савол кўпчиликни қийнайди.

Албатта, касаллик ўтмайди, аммо унга бўлган мойиллик авлодларга берилади, эндоген(ички) ва экзоген(ташқи) зарарли омиллар уйғунлашиб келганида болаларда ҳам бу касаллик тараққий қилиб кетади.

Катталарда мигренни даволаш иккита асосий йўналиш бўйича олиб борилади; 1. Мигрень хуружларини бартараф қилиш. 2. Мигреннинг ўзини сасабларига кўра (этиотроп) даолаш.

Мигрень хуружларини бартараф этишда дам олиш ва овқатлантириш, ухлаш режимига риоя қилиш, ақлий ва жисмоний меҳнатни уйғунлаштириш, тегишли парҳезга амал қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш,

дармондорилар комплексини сақловчи препаратлар, қон томирларни кенгайтирувчи, қонни суюлтирувчи дориларни қабул қилиш, таркибида бром валиериан валидол сақловчи моддаларни узоқ муддат қабул қилишнинг аҳамияти катта.

Сўнгги йилларда мигренни бартараф этишда қон томирларни жадал кенгайтирувчи эрготамин каби моддалар фармакология саноати томонидан таклиф этилмоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу препарат оғриқсизлантирувчи таъсирга эга эмас, шу боисдан ҳам уни қабул қилгандан кейин бош оғриғи ўтиб кетса, демак беморда айнан мигрень хуружи юз берган бўлади.

Ушбу препарат бир ойда 12 тадан ортиқ қабул қилинмаслиги лозим (фақат шифокор тавсия- си билан).

Препаратнинг таъсири кучли чой, ёки кофе билан қабул қилинганида кучаяди (агар бемор уларни кўтаролса). Аммо,эрготамин препарати беморда кўнгил айнаши, қусиш, юрак соҳасидаги огриқларни келтириб чиқариши мумкин.

Беморларга эрготамин билан бир қаторда аспирин буюрилади, кўнгил айнашини бартараф қилиш учун эса бемор димедрол ёки пипольфен қабул қилиши лозим. Дори моддалари қанчалик эрта буюриладиган бўлса,самараси шунчалик юқори бўлади. Хуруж маҳалида қабул қилинган дорилар огриқни қолдиролмайди.

Мигрень билан оғриган беморларга сутли-ўсимликли парҳез буюрилади.

Беморларда тунги уйқу етарли даражада мааром ва давомлиликка эга бўлиши лозим.сузиш, югуриш, йога ва саунага бориш даво натижаларининг яхшиланишига олиб келади.

Касаллик аломатини бартараф этиш-яъни мигрень хуружидан беморни халос қилиш-чрим тадбирдир.

Касалликнинг фақат клиник аломатинигина эмас, балки ўзини бартараф этиш муҳим. Бунинг учун бемор шифокор билан ҳаммаслак бўлиши, унинг тавсияларига қатъий риоя қилиши лозим.

Аммо, шифокорларнинг ҳам жоҳил ва билимли турларини фарқлаш, фақат ўз устида ишлайдиган, халқ шарқ ва диний табобат дебочаларидан бохабар, парҳезкор

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика