АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

СЕВМОҚ УЧУН…

Оқшомлари бедорман,
Сени бир ко`рмоқ учун.
Минг синовга тайёрман,
Ёнингда юрмоқ учун.

Оёг`ингга йиқилай,
Дил ҳатингда о`қилай,
Айт жоним, нима қилай,
Тушингга кирмоқ учун.

Мени севмайсан нега,
Қалбим сенсиз беега,
Юрагингни бер менга,
Бир умр севмоқ учун.

Ҳудойимга йиг`ладим,
Бутун қилгин деб баҳтим,
Аҳир сени севмадим,
О`згага бермоқ учун.

Висолингга ҳуморман,
Сени бир ко`рмоқ учун.
Айрилиқдан безорман,
Сени бир ко`рмоқ учун.

Минг о`либ, минг тирилиб,
Яшай дейман севилиб,
Ко`зларингга термулиб,
Қачондир о`лмоқ учун.

Аҳаддан олисмисан,
Осмонсиз юлдузмисан,
Шунчалар ожизмисан,
Бир бора келмоқ учун.

( Аҳад Қаюм )

КО`НГИЛ

Сени кимдир севганми,
Буни қандай билгансан,
Ё кимдир алдаганми,
Қандай чора ко`ргансан?

Сени кимдир кутганми,
Шунчаки сог`ингандан.
Кимдир ва`да берганми,
Қизг`ониб севганидан.

СЕВГИ деб қурилган уй,
На ешик бор, на томи.
Бу ко`чада адашма,
КО`НГИЛдир унинг номи…

( Аҳад Қаюм )

ТАЙЙОР КИНОТСЕНАРИЙ

Бир куни ер ва ҳотин,
Аразлашиб қолишди,
Бахонада чинниларни,
Алмаштириб олишди.

( Аҳад Қаюм )

ИСҲҚ МАЙИДАН

Ишқ майидан сармаст гул,
Яйра, яйра,
Куйла булбул ошиқ дил,
Сайра, сайра…

Айтгил севасан кимни,
Ко`п ог`ритма қалбимни,
Ошиқлар ичра мени,
Сайла, сайла.

Келгин менга бо`лгин ёр,
Сенда менинг баҳтим бор,
Ишқ фаслида олиб тор,
Куйла, куйла.

Дилда қолмади тоқат,
Тунлар о`тар берохат,
Азизим мени фақат,
О`йла, о`йла.

Баҳт либосидан ко`йлак,
Яшна, яшна,
Севгилим сенга юрак,
Ташна, ташна.

Айтгил севасан кимни,
Ко`п ог`ритма қалбимни,
Ошиқлар ичра мени,
Сайла, сайла.

( Аҳад Қаюм )

СЕВГИ СЕН УЧУН ЕМАС…

Хаёт турмуш, о`зи дарс,
Мухаббат, ко`нгил, хавас,
Қалбинг қийнама ортиқ,
Севги сен учун емас.

Гулламай бо`лдинг ҳазон,
Сенга етолмас шайтон,
Нарҳинг бунчалар арзон,
Севги сен учун емас.

Ёшлик бу бир парча чо`г`,
Бугун бордир ерта ё`қ,
О`з ё`лингга қазма чох,
Севги сен учун емас.

Истаганча яйрайсан,
Гох жавраб, гох сайрайсан,
Авраб, о`зинг алдайсан,
Севги сен учун емас.

То`г`ри, мен бир тошбаг`ир,
Ертам о`йлайман аҳир,
Со`зларим олма ог`ир,
Севги сен учун емас…

Хаёт турмуш, о`зи дарс,
Мухаббат, ко`нгил, хавас,
Қалбинг қийнама ортиқ,
Севги сен учун емас.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment