АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

МЕНИ ШАЙДО ҚИЛГАН ДИЛБАР

Мени шайдо қилган дилбар,
Ишқи сармас етди до`стлар,
Қарашлари сирли-сирли,
О`тли боқар, о`тли боқар.

Атрофимда парвонадир,
Та`рифи бир афсонадир,
Юришлари майин-майин,
Қошлар қоқар, қошлар қоқар.

Дийдорига қараб то`йсам,
Лабларига лабим қо`йсам,
Нафаслари ширин-ширин,
Бирам ёқар, бирам ёқар.

Ошиқ Аҳад адо бо`лди,
Қоматига гадо бо`лди,
Қараб қо`йса кулиб-кулиб,
Гуллар сочар, гуллар сочар.

( Аҳад Қаюм )

ИККИМИЗНИ ИШҚ О`ТИ

Иккимизни ишқ о`ти,
Девона қилиб қо`йди.
Ёлг`он о`ртага тушиб,
Бегона қилиб қо`йди.

Умидлар со`на со`на,
Қанча куйдим менгина,
Гап со`злар анчагина,
Оввора қилиб қо`йди.

Хеч нима талашмадик,
Баҳт учун курашмадик,
Чарчадим мен шунчалик,
Юрагим то`йиб бо`лди.

Ог`рир юрак вой-войлаб,
Биргина сени о`йлаб,
Кимлар ё`лимиз пойлаб,
Тузог`ин ташлаб қо`йди.

Иккимизни ишқ о`ти,
Девона қилиб қо`йди.
Шайтон о`ртага тушиб,
Бегона қилиб қо`йди.

( Аҳад Қаюм )

СОЧИ УЧИ ТОВЛАНАР

Сочи учи товланар,
Ко`злари жилоланар.
Ул пари минг солланар,
Бир боқиб жоним олар.

Етолмадим изига,
Со`з тополмай со`зига.
Севгим айцам о`зига,
Қош қоқиб жоним олар.

Жоним олар, жон олар,
Оромим осон олар.
Гулқоматин ко`рганда,
Юрагим гирён қолар.

Даво ё`қдир дардимга,
Мосмикан ул қаддимга.
Куйдирганим баг`римга,
О`т ёқиб жоним олар.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment