АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

МУХАББАТНИ О`ЙНАГАНЛАР…

Ёндим куйдим, севдим о`лдим ишқида деб,
Ягона у тенги ё`қдир хуснида деб,
Шуни танлаб ёшлик қилдим аслида деб,
Бирни қо`йиб, бошқага ко`з қадашади,
Мухаббатни о`йнаганлар адашади.

Ёлг`он-ёлг`он ва`даларни беравериб,
Ким чорласа қучог`ига киравериб,
Шайтон ко`зи мингтасини ко`равериб,
Ко`нгил ишин битта ермак аташади,
Мухаббатни о`йнаганлар адашади.

Булар бир кун о`зин еплаб олармикан,
Бу ё`л билан бир кун баҳтли бо`лармикан,
Ерлар тепиб йиг`лашини билармикан,
Юрагини билмам кимга асрашади,
Мухаббатни о`йнаганлар адашади.

Лайли-Мажнун мухаббати ёлг`он емас,
Фарход-Ширин шунчаки бир достон емас,
Ишқ ё`лида баҳтга етмоқ осон емас,
Алдасалар о`зларини алдашади,
Мухаббатни о`йнаганлар адашади.

Ошиқ Аҳад улардан бир савол со`рар,
Жавобини фақат унинг о`зи билар,
Ерта бир кун Ҳудо берса фарзанд ко`рар,
Улар севса бунга қандай қарашади,
Севганмисиз деб боласи со`рашади,
Чиг ошиқлар мухаббат деб курашади,
Мухаббатни о`йнаганлар адашади.

Ёндим куйдим, севдим о`лдим ишқида деб,
Ягона у тенги ё`қдир хуснида деб,
Шуни танлаб ёшлик қилдим аслида деб,
Бирни қо`йиб, бошқага ко`з қадашади,
Мухаббатни о`йнаганлар адашади.

( Аҳад Қаюм )
МЕНИ СОГ`ИНМАДИНГМИ?!

Осмон титраб чақмоқ чақар,
Юрагимни чаён чақар,
Нафасимдан олов чиқар,
Мени сог`инмадингми?

Севги бошга бало бо`лди,
Ко`з ёшларим дарё бо`лди,
Бу қандайин жазо бо`лди,
Мени сог`инмадингми?

Сен учун қонлар ютдим-ай,
Умрбод сени кутдим-ай,
Дунёдан ёлг`из о`тдим-ай,
Мени сог`инмадингми?

Қуёш ко`рмаган қишмисан,
Лойи пишмаган г`иштмисан,
Шунчалар баг`ри тошмисан,
Мени сог`инмадингми?

Чил-чил синиб сабр косам,
О`зим сени излаб борсам,
Қумлар босган қабринг топсам,
Мени сог`инмадингми?

Бормикан азобнинг нарҳи,
Аҳадга ё`қ бунинг фарқи,
О`ша соф мухаббат хаққи,
Мени сог`инмадингми?

Осмон титраб чақмоқ чақар,
Юрагимни чаён чақар,
Нафасимдан олов чиқар,
Мени сог`инмадингми?

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment