АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ОШИГ`ИНГМАН.

Оқшомлари Оромимни Олган Оху,
Ойжамолинг Осмондаги Ойга Орзу,
Охларимга Озорларинг Офат, Ог`у,
Ортингдаги Озурдажон Ошиг`ингман.

Оққушлардек Оппоқ Ойдин Оламдасан,
Ошёнингда Озод, Олтин Оламдасан,
Очунимга Охангдирсан Орастасан,
Ортингдаги Озурдажон Ошиг`ингман.

Остонангда Ошуфтахол Оввораман,
Офтобингни Оташида Ошкораман,
Оқибатда Ог`ир Осийлик Ораман,
Ортингдаги Озурдажон Ошиг`ингман.

Одамзодга Омонатдир Осуда Он,
Очмасанг Ол Оразинг Олгай Осон,
Огохмисан ОЗОДАжон Ошиг`ингман,
Ортингдаги Озурдажон Ошиг`ингман.

( Аҳад Қаюм )

ДИЛОЗОРИМ

Дилозорим Дог`ингда Девонаман,
Давлатимда Дилкушо Дурдонасан,
Даргохи Дур Диёру Дунёдасан,
Дилозорим Дог`ингда Девонаман.

Доимо Дилҳоху До`стим Дегандим,
Дами Дилҳастада Дастим Дегандим,
Дилбаста Дилдор Дурустим Дегандим.
Дилозорим Дог`ингда Девонаман.

Дилдафтаримга Дохил Достондирсан,
Дилнавозим Дардимга Дармондирсан,
Дамбадам Дилга Дастур Даврондирсан,
Дилозорим Дог`ингда Девонаман.

Дунёи Дун Дастидан Дарздир Дутор,
Дил Да`войи Дилсо`зликдан Дордир-Дор,
Дод Десамда Дилгинамга Дариг` Дийдор,
Дилозорим Дог`ингда Девонаман.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment