АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

МОХИГУЛ!

Менинг Мехрибонимсан
Мафтунингман Мохигул,
Мухаббатингга Муштоқ
Мажнунингман Мохигул.
Ма`войи Мунавварим,
Ма`нойи Мо«табарим,
Махшуқи Мукаррарим
Мазмунингман Мохигул.

Мохигулим, Мохигул,
Мохданда Мухтарамсан,
Махзунлигимдан Мадад
Мадорсану Малхамсан.
Малохатинг Мислсиз
Мадхинг Мудом Махвашдир,
Мудом Махлиёдирман
Малакларга Махрамсан.

Майпараст Мастонамен
Майдадир Манзил Макон,
Муножотим Минг Мингдур
Манзуми Маржон-Маржон.
Мехрингга Муяссарман
Мулки Мақоминг Ма`қул.
Муродимга Муҳтасар
Мехмонимсан Мен Мезбон.

Мениг Мехрибонимсан
Мафтунингман Мохигул,
Мухаббатингга Муштоқ
Мажнунингман Мохигул.
Ма`войи Мунавварим,
Ма`нойи Мо«табарим,
Махшуқи Мукаррарим
Мазмунингман Мохигул.

( Аҳад Қаюм )

КУТА –КУТА КО`НДИ КО`НГИЛ КЕЛМАДИНГГИЗ

Кута –Кута Ко`нди
Ко`нгил Келмадинггиз,
Куя-Куя Ко`пайди
Кул Келмадинггиз.

Кабутардек Ко`кка
Ко`чиб Кетаяпман,
Кудурат Комидан
Кечиб Кетаяпман,

Кулиб-Кулиб
Киролмайман Ко`чангизга,
Ко`ринолмам Ко`ркам
Кундуз-Кечангизга.

Ко`зимдаги
Ко`збойлог`ич
Камар Каби,
Куйларимда Каломдирсиз
Кадар Каби.

Кетдингиз-у
Кузлар Келди,
Кузлар Келди,
Кимлар Кетиб,
Кимлар Келар
Кезлар Келди.

Куйдирганим Куюнмангиз
Кечирганман,
Кузларимни Ко`кламларга
Ко`чирганман.

Кута –Кута Ко`нди
Ко`нгил Келмадинггиз,
Куя-Куя Ко`пайди Кул
Келмадинггиз.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment