АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ТАНЛАБ — ТАНЛАБ ТЕНГИНГИЗНИ ТОПДИНГИЗМИ?!

Тирик-Тасвир, Тушингизни Топдинггизми,
Таҳтда Туриб Тожингизни Топдинггизми,
Тилло То`ла Тог`ингизни Топдинггизми,
Тарози-ю Тошингизни Топдинггизми,
Тундан Тониб Тонгинггизни Топдинггизми,
Танлаб-Танлаб Тенгинггизни Топдинггизми?

То`г`римиди, Тушлардаги Та`биримиз,
Туташмади Тақдиримиз, Тақдиримиз,
Талвасами, Ташвишмиди, Тадбиримиз,
Тоқат Тилаб Тешилдику Томиримиз,
Тирик-Тасвир, Тушингизни Топдинггизми,
Танлаб-Танлаб Тенгинггизни Топдинггизми?

Товонимга Тикан Тиқиб Тилмангиз-ей,
То`ҳтамайин Тирнаб-Тирнаб Тиг`лангиз-ей,
Тоза-Тоза Тилакларим Тинглангиз-ей,
Тузоқ Ташлаб, То`ҳтатмангиз, То`смангиз-ей,
Таҳтда Туриб Тожингизни Топдинггизми,
Танлаб-Танлаб Тенгинггизни Топдинггизми?

Тасодифан Танишгандик Телба-Телба,
Топишдигу, Тиллашмадик Тавба-Тавба,
Тиниқ-Тиниқ Тунларимиз Тийра-Тийра,
Талаффузлар Талабларга Ташна-Ташна,
Тилло То`ла Тог`ингизни Топдинггизми,
Танлаб-Танлаб Тенгинггизни Топдинггизми?

Тафтинггизга То`йиб-То`йиб Туролмадим,
Тоқатим Тоқ, Танхоимни Тополмадим,
Тилни Тишлаб, Томог`имни Тишлолмадим,
Туйг`уларни Тарозига Ташлолмадим,
Тарозию Тошингизни Топдинггизми,
Танлаб-Танлаб Тенгинггизни Топдинггизми?

Тентаккинам, То`рт Томонга Тузоқ Тузиб,
То`килмангиз, Тизгинимга Тугун Тизиб,
Тиришасиз, То`фонлардек То`сиб-То`сиб,
Термуласиз – То`зонларда То`зиб-То`зиб,
Тундан Тониб Тонгинггизни Топдинггизми,
Танлаб-Танлаб Тенгинггизни Топдинггизми?

( Аҳад Қаюм )

БЕГОНА

Бо`стонда Басма-Бас Булбуллар Бо`злар,
Бу Бог`лардан Бугун Бахор Бегона,
Бундан Беҳабардир Бечора Башар,
Бемакон Баётга Бозор Бегона.

Баҳтиёр Бо`лолмас Бедард Бенаво,
Бошга Бало Бо`лур Билинг Бевафо,
Баҳтингга Ботилур Булар Бедаво,
Бундай Бег`амлардан Бедор Бегона.

Булхавас Барнога Байрамдир Бугун,
Беписанд Боқурлар Буришиб Бурун,
Беҳудонинг Баҳти Бо`лмагай Бутун,
Беорлардин Бо`лдим Бисёр Бегона.

Бадҳо`лар Базмида Бо`лмагин Бийрон,
Барчаси Бадмасту Бедил Бемакон,
Бадномлар Бирёну, Басирлар Бирён,
Булар Бизга Беиҳтиёр Бегона.

Бирма Бир Барчаси Бо`лурлар Барбод,
Бошларида Бо`лар Боқийи Бедод,
Берохларча Беком Борганида Бот,
Бетига Боқмайди Бирор Бегона.

Байтларим Биноси Ботини Билан,
Бора-Бора Бо`лсин Бебахо Баланд,
Бисотимни Безаш Билан Бо`лай Банд,
Бундайин Баётга Бозор Бегона…

Бо`стонда Басма-Бас Булбуллар Бо`злар,
Бу Бог`лардан Бугун Бахор Бегона,
Бундан Беҳабардир Бечора Башар,
Бемакон Баётга Бозор Бегона.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment