АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АДАШЙАПСАН АЗИЗИМ…

Атиргулнинг Атрига Алданасан,
Арзимаган Арзимга Араздасан,
Айбларингни Айтолмай Аламдасан,
Адашяпсан, Азизим, Адашяпсан.

Аждодларнинг Арвохлари Алқасин,
А`молимиз Ажримига Атасин,
Азиз Аллох Алданмоқдан Асрасин,
Адашяпсан, Азизим, Адашяпсан.

Аччиқ Азобимсан, Азал Армоним,
Ахдини Алмашган, Ақли Арзоним,
Азасида Айтилмаган Алёрим,
Афсонаси Айёр, Асли Аг`ёрим,
Адашяпсан, Азизим, Адашяпсан.

Афсус, Асирингдир, Адойинг Аҳад,
Абгор Айрилиқлар Аройинг Аҳад,
Аҳир Ақлидан-да Айройинг Аҳад,
Адашяпсан, Азизим, Адашяпсан…

( Аҳад Қаюм )

СУЙДИМ САВДОЙИ СИФАТ…

Сохир Сас Сан`атимда, Сузгин Сен Сохибдилим,
Сабрсиз Сарчашмамен, Сог`инганда Севгилим.

Субхидамдек Сехрингни, Сездимку Сарафрозим.
Самоларга Сиг`майин Севгидан Со`йлар Созим.

Суйдим Савдойи Сифат, Санамо Со`зонамен,
Сарвигуллар Сараси Сержилва Саробмисен.

Суратинггу Сийратинг, Сайқалланган Соф Садаф,
Сарҳушсан Собицавлатдек, Сенга Сойиллар Саф-Саф.

Суманбар Савлатингни Субхисодиқда Сайлаб,
Сахнингда Синиқ Созим Сокин Сатридан Сайраб…

Сохир Сас Сан`атимда, Сузгин Сен Сохибдилим,
Сабрсиз Сарчашмамен, Сог`инганда Севгилим.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment