АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

МУХАББАТ ЙОШ ТАНЛАМАЙДИ КО`НГИЛ ТАНЛАР.

Хар бир ошиқ боққа кирса бир гул танлар,
Нолалари қалбига мос булбул танлар,
Одамларга парво қилманг одамларга,
Мухаббат ёш танламайди ко`нгил танлар.

Ёшим о`тгач севдим деса хайрон бо`лманг,
Сочингдаги оқни сана дея кулманг,
Зинхор о`тган йилларни сиз хисоб қилманг,
Мухаббат ёш танламайди ко`нгил танлар.

Севги сиздан со`раб ешик қоқмайди хеч,
Ко`злардаги ажинларга боқмайди хеч,
Билсангиз у тош юракка сиг`майди хеч,
Мухаббат ёш танламайди ко`нгил танлар.

Севмаганлар ширин баҳтни қайдан билсин,
Дили ё`қлар бу не`матни қайдан билсин,
Баг`ри музлар мухаббатни қайдан билсин,
Мухаббат ёш танламайди ко`нгил танлар.

Қурқмай боқинг мухаббатнинг ко`зларига,
Юзингизни махкам босинг юзларига,
Шубха қилманг Ошиқ Аҳад со`зларига,
Мухаббат ёш танламайди ко`нгил танлар.

( Аҳад Қаюм )

БО`ЛМА ТОШБАГ`ИР МЕНГА

Бо`лма тошбаг`ир менга,
Рахм қил аҳир менга,
Билсанг сенсиз яшамоқ,
Жудаям ог`ир менга.

Дардларим ескирмайди,
Менга хеч ес кирмайди,
Баг`римдан қон оқса хам,
Ко`зингга ёш келмайди.

Кулсайди тақдир менга,
Омаддан ёмг`ир менга,
Бахорда куз ташвиши,
Г`ам дашти сайр менга.

Орзуларим чалажон,
Сог`индимку гулижон,
Бу савдолар ёндирди,
Иккимизни беомон.

( Аҳад Қаюм )

БИТДИМ АШКОР

Кел, ей дилдор, фасли бахор, васлинг ҳумор,
Дил интизор, туним бедор, ё`қдир қарор,
Мехринг даркор, берма озор, қалбим иқрор,
Холим абгор битдим аш`ор дардим ошкор…

Бергил имкон, етма сарсон, юрагим қон,
Дилим вайрон, жоним гирён, қо`йгил омон,
Умрим яксон, ишқим ехсон, сенга жонон,
Бо`либ дармон, келгин шу он, кецин хижрон.

Аҳир нечун, баг`римни ҳун, етдинг бу кун,
Кимлар учун, о`қиб афсун кунларинг тун.
Мисли Мажнун, йиг`лаб беун, холим забун,
Аҳир нечун, баг`римни ҳун, етдинг бу кун.

Васлинг ҳумор, фасли бахор, кел ей дилдор,
Қалбим иқрор, берма озор, мехринг даркор,
Ё`қдир қарор, туним бедор, дил интизор,
Дардим ошкор, битдим аш`ор, холим абгор…

Юрагим қон, етма сарсон, бергил имкон,
Қуйгил омон, жоним гирён, дилим вайрон,
Сенга жонон, ишқим ехсон, умрим яксон,
Кецин хижрон, келгин ишон, бо`либ дармон.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment