АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ЙАЛТИРАГАН КО`ЗМУНЧОҚЛАР ДУР БО`ЛМАДИ

Ялтираган ко`змунчоқлар дур бо`лмади,
Не-не қизлар изимизга зор бо`лмади,
Учраганни бошидан зар сочавердик,
О`зимизга омад қуши ёр бо`лмади.

Не дилларни, не дилларга уламадик,
О`зимизга хеч нимани со`рамадик,
Қиш чог`ида г`унча очиб гулламадик,
Изг`иринда ёққан бало қор бо`лмади.

Мухаббатни нималигин билмасдинггиз,
Сийратиммас суратимни севардинггиз,
О`згасига вафодор хам бо`лмадинггиз,
Сизга севги ҳатолари ор бо`лмади.

Сизсиз асло дунё менга тор бо`лмади,
Сочларингиз тушларимда дор бо`лмади,
Сизга емас мухаббатга ачинаман,
Сизсиз Аҳад ҳор бо`лмади, ҳор бо`лмади.

( Аҳад Қаюм )
МЕН КО`ЗГУМАН- ХУСНИНГГА ЧИРОЙ ҚО`ШГАН

Мен ко`згуман- хуснингга чирой қо`шган,
Ширин тушман, тонгларингга алмашган,
Мен севгиман юрагингни титратиб,
Мухаббат деб хар қандай баҳтдан кечган.

Мен жодуман — сехрлаган ко`зингни,
Исмим билан айттираман со`зингни,
Мен чолг`уман, хар бир тори ишқ деган,
Енг бархаёт навосиман созингни.

Мен кумушман- лабларингда акс етган,
Бармог`ингман сочларингда рақс етган,
Бир туйг`уман тунлар ором бермаган,
Ко`з ёшларинг ко`рмоқликка қасд етган.

Мен орзуман ҳаёллардан аҳтарган,
Армонингман нигохингда қадалган,
Бир ог`уман, фақат сенга аталган,
Ошиқларни висолига етказган…

Мен ко`згуман- хуснингга чирой қо`шган,
Ширин тушман, тонгларингга алмашган,
Мен севгиман юрагингни титратиб,
Мухаббат деб Аҳад рохатдан кечган.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment