АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

КЕЧИРМАЙМАН БИЛИБ ҚУЙ

Ко`рганингда кулиб қо`й,
Ко`нглимни бир олиб қо`й,
Бир марта қовоқ уйсанг-
Кечирмайман билиб қуй.

Агар қадрим билмасанг,
Кутганимда келмасанг,
Менинг каби севмасанг,
Кечирмайман билиб қо`й.

Баҳтингга қилма гумон,
Ё`лингни то`сса шайтон,
Ҳиёнатни хеч қачон,
Кечирмайман билиб қуй.

Суратимни илиб қо`й,
Дилингга қулф қилиб қо`й,
Гар унуцанг Аҳадни,
Кечирмайман билиб қуй.

( Аҳад Қаюм )

ЙИГ`ЛАЙОТГАН КО`ЗЛАРИМГА УЙҚУЛАРИМ ҚАЙТИБ БЕРИНГ.

Севгингизни бериб жоним оромимни олдинггизми,
Айрилиқдан куйиб-куйиб кул бо`лганим ко`рдинггизми,
Мени унут қайтмайман деб овутгани келдинггизми,
Бо`злаётган юрагимга ертаклардан айтиб беринг,
Йиг`лаётган ко`зларимга уйқуларим қайтиб беринг.

Кечир деманг, кечир деманг гунох о`зи мендан о`тди,
Ширин-ширин ёлг`онингиз жондан о`тди, жондан о`тди,
Осмондаги оққушларим о`рнини бир зулмат тутди,
Бо`злаётган юрагимга ертаклардан айтиб беринг,
Йиг`лаётган ко`зларимга уйқуларим қайтиб беринг.

Англаяпман мухаббатнинг нималигин бора-бора,
Бевафода юрак бо`лмас дардига ё`қ чора-чора,
Қийналганда ёлг`изликдан тунлар бедор қора-қора,
Бо`злаётган юрагимга ертаклардан айтиб беринг,
Йиг`лаётган ко`зларимга уйқуларим қайтиб беринг.

Тушларимда ко`зларимдан ёшлар емас, қонлар оқар,
Нахот енди хаётимга ишқ учқуни о`тлар ёқар,
Аҳад енди суйганим деб кимга боқар, кимга боқар,
Бо`злаётган юрагимга ертаклардан айтиб беринг,
Йиг`лаётган ко`зларимга уйқуларим қайтиб беринг

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment