АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

СЕВИБ ҚОЛГАНИМНИ СЕЗМАБМАН…

Бир боқдиму ко`зимни узиб,
Сен го`залдан ко`нгил узмабман.
Юрагимнинг ёнганин сезиб,
Севиб қолганимни сезмабман.

Савол бериб то`йди до`стларим,
Менинг г`амим ейди до`стларим,
О`згарибсан дейди до`стларим,
Севиб қолганимни сезмабман.

Енди қайтиб севмайман девдим,
Ишқ дардига яна тутилдим,
О`зим хайрон, қачон дил бердим,
Севиб қолганимни сезмабман.

Ё`лларимни то`р қилди севги,
Изларингга зор қилди севги,
Икки ко`зим ко`р қилди севги,
Севиб қолганимни сезмабман.

Сезмабмана қаранг шунча пайт,
Юрак айтар бор о`зига айт,
Ақл айтар бу ҳатардан қайт,
Севиб қолганимни сезмабман.

Қайга кетди дил қасамлари,
Пушаймондан қочдимми нари,
Етмасмиди аввалгилари,
Севиб қолганимни сезмабман.

Бир боқдиму ко`зимни узиб,
Сен го`залдан ко`нгил узмабман.
Юрагимнинг ёнганин сезиб,
Севиб қолганимни сезмабман.

( Аҳад Қаюм )

ОСҲИҚЛАРНИНГ ОЛАМИНИ МЕНДАН СО`РАНГ

Ошиқларнинг оламини мендан со`ранг,
Айрилиқнинг оламини мендан со`ранг.

Ишқ дардига даво борми айтолмайман,
Мухаббатнинг бир дамини мендан со`ранг.

Тил учида севдим деса ишонманг хеч,
Бевафонинг хамдамини мендан со`ранг.

Суймоқ нима, куймоқ нима, о`лмоқ нима,
Юракларнинг бу г`амини мендан со`ранг.

Висол ё`лин азобини билмасангиз,
Сабрини-ю чидамини мендан со`ранг.

Аҳад сенга нима етмас деб со`раманг,
Хаётимнинг бир камини мендан со`ранг.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment