АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ҚАЧОН УНУТАМАН КО`ЗЛАРИНГИЗНИ.

Бутунлай унутдим со`зларингизни,
Юракдан о`чириб изларингизни,
Айтинг, ей бақарор бевафогинам,
Қачон унутаман ко`зларингизни.

Еслолмайман, холим со`рашларингиз,
Сочларингиз қандай тарашларингиз,
Ёддан чиқаролмай қарашларингиз,
Қачон унутаман ко`зларингизни.

Не бор нигохингиз ёг`дуларида,
Не бор ко`зларингиз жодуларида,
Тинч қо`ймай тушларим уйқуларимда,
Қачон унутаман ко`зларингизни.

Қанча уринсам хам бо`лмаяптида,
Айрилиққа юрак ко`нмаяптида,
Мени ко`зларингиз алдагандида,
Қачон унутаман ко`зларингизни.

Ҳаёл осмонимда о`чмас юлдузни,
Юрагимни тутган икки илдизни,
Мавжлари сохилга сиг`мас денгизни,
Қачон унутаман ко`зларингизни.

( Аҳад Қаюм )

СОГ`ИНЧИНГСИЗ, СЕНСИЗ, СЕВГИНГСИЗ…

Ҳаёлимдан кетмайсан асло,
Тушларимда тинч қо`ймай хатто,
Хаётимда қолмади ма`но,
Сог`инчингсиз,
Сенсиз, Севгингсиз.

Осмонга боқ, бизданда маюс,
Тупроқ узра ҳазондир афсус,
Армон билан бо`лдим юзма юз,
Сог`инчингсиз,
Сенсиз, Севгингсиз.

Кетолмай, хасратлар шахридан,
Ичаман хижроннинг захридан,
Қо`рқаман аламнинг қахридан,
Сог`инчингсиз,
Сенсиз, Севгингсиз.

Дил дафтари-мухаббатнома,
Дил дардлари мендан девона,
Баҳтим излаб бо`лдим овора,
Сог`инчингсиз,
Сенсиз, Севгингсиз.

Хасратим тиқилар томоққа,
Тунларим о`тмоқда ингроқда,
Қандай яшай сендан узоқда,
Сог`инчингсиз,
Сенсиз, Севгингсиз.

Ё`лимизда кимлар чох қазди,
До`ст-у душман орамиз бузди,
Ишончимиз сахродек то`зди,
Сог`инчингсиз,
Сенсиз,
Севгингсиз…

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment