АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ЖОНИМ…

Жоним, жоним деб туриб,
Жонимни олманг мани.
Юрагимни ёндирим,
О`тларга солманг мани.

Бир қо`нсангиз кафтимга,
Чидолмайсиз тафтимга,
Оқшомлари қасдимга,
Тонггача чалманг мани.

Мен г`ариб ёлг`из учун,
Кемасиз денгиз учун,
Яшаб фақат сиз учун,
Бегона билманг мани.

Манга уйманг қовоқлар,
Қилманг нозу фироқлар,
Дилга ёқмай чироқлар,
Тиг`сиз о`лдирманг мани.

Гар тегсангиз г`ашимга,
Чо`ктираман ёшимга,
Ёлг`изгина бошимга,
Г`авг`о то`лдирманг мани.

( Аҳад Қаюм )

ХАЛОВАТСИЗ О`ТАДИ ТУНЛАР…

Халовациз о`тади тунлар,
Бу жонимни азобга ташлаб,
Яна дилда севги учқунлар,
Сен учраган лахзадан бошлаб.

Келолмайман о`зимга хали,
Ишонмайман ко`зимга хали,
Со`з излайман баён етгали,
Сен учраган лахзадан бошлаб.

Тинч қо`ймайди о`тли нигохинг,
Кишан етди дарду сипохинг,
Ма`во тутдим қалби даргохинг,
Сен учраган лахзадан бошлаб.

Ақлим лолдир тушми ё ро`ё,
Сен хам мени кутгансан го`ё,
Юрагимга сочилди зиё,
Сен учраган лахзадан бошлаб.

Сен учраган лахзадан бошлаб,
О`зимдамас азму қарорим,
Сен учраган лахзадан бошлаб,
Ҳаёлимда о`зингсан ёрим.

( Аҳад Қаюм )

Добавить комментарий