АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

БУНЧАЛАРАМ ЙОМОНСАН СЕВГИ

Севги, бунчаларам ёмонсан севги,
Ко`нглимни совутган армонсан севги,
Ко`зларимни бог`лаб, алдаб, аслида-
Ёлг`онсан,
Ёлг`онсан, ёлг`онсан севги!

Севги, кел азизим, ёлг`изим, жоним,
Сен билан го`залдир о`тган хар оним,
Сенсиз, ко`з ёш бо`либ то`килар қоним,
Бир он лаззат, минг йил хижронсан севги,
Севги, бунчаларам ёмонсан севги…

О`ртамизда хайрон битта тугмача,
Мехр кутиб яшар тонгдан тунгача,
Кел севги бу дунё, қолар кимгача,
Мени йиг`латиб сен ҳандонсан севги,
Ко`нглимни совутган армонсан севги.

Севги о`з холингга хайронсан севги,
Менинг чин қалбимга ишонсан севги,
Сендан о`згасига қиё хам боқмай,
Шунчалар ардоқла, шунчалар севки…

( Аҳад Қаюм )

ЙЕТАР ЕНДИ…

Етар енди, бас енди,
Бизлар ёш емас енди,
Мени ортиқ қийнама,
Гапга кир ҳуллас енди.

Дилда сақлаб г`аразинг,
Қо`йгин енди аразинг,
Менинг учун азиздир,
Сенинг хар бир нафасинг.

Ортиқчадир ноз енди,
Баҳт қасрини туз енди,
Висол уйин қурайлик,
Аламҳонанг буз енди.

Мен хам аҳир одамман,
Айтгинчи кимдан камман,
Нарҳингни оширганинг,
Ко`зларингдан биламан.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment