АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

СИЗНИ СЕВСАМ…

Руҳсорингиз тилайман,
Ширинмисиз, Лайлими?
Руҳсатингиз со`райман,
Сизни севсам майлими?

Майлими ко`нгил берсам,
Ёри жонингиз бо`лсам,
Бир умр сизни десам,
Сизни севсам майлими?

Қалбингиз ко`зин беринг,
Юракнинг со`зин билинг,
Бир бора изм беринг,
Сизни севсам майлими?

Кумушмисиз, Ра`номи,
Го`залликда танҳоми,
Хаётимга ма`номи,
Сизни севсам майлими?

Мен ақлли боламан,
Сизни баҳтли қиламан,
Аввал со`раб севаман,
Сизни севсам майлими?

Аҳадда мухаббат бор,
Юрагида тоқат бор,
Келинг, унга бо`линг ёр,
Сизни севсам майлими?

Руҳсорингиз тилайман,
Ширинмисиз, Лайлими?
Руҳсатингиз со`райман,
Сизни севсам майлими?

( Аҳад Қаюм )

КО`З ТЕГДИМИ СЕВГИМИЗГА

Ко`з тегдими севгимизга,
Нима бо`лди бугун бизга,
Иккимизга, иккимизга,
Севги ёлг`он,
севги ёлг`он,
Севги арзон,
севги арзон….

Мени яҳши биласиз-ку,
Хали излаб келасиз-ку,
Кечиринг деб йиг`лайсиз-ку,
Аразлайсиз бунча, бунча,
Ноз қилманг сиз ей гулг`унча.

Хали жуда ёшмиз аҳир,
Бунча баг`ри тошмиз аҳир,
Ко`з ёшларим ёмг`ир, ёмг`ир,
Менга ог`ир, менга ог`ир.
Ей тошбаг`ир…

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment