АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АЙТГАН ТИЛ…

Айтган тил, суйган дил, куйган ог`изми,
Дил санчар, қон сачрар ог`риқ илдизми,
Тиндизми, ко`ндизми ёки синдизми,
О`зингиздан совиб қолдизми ёки,
Яна билмай севиб қолдизми ёки?

Бошқалар мендаймас ко`зизга қаранг,
Бир айтдим қо`йдим-да о`зизга қаранг,
Минг тусда товланар юзизга қаранг,
Танлаб танхосини топдизми ёки,
Унинг хам оёг`ин о`пдизми ёки?

Ёки ярим тунда уйига бориб,
Го`ё фариштадек ко`нглингиз ёриб,
Илондек чирмашиб қо`йнига кириб,
То`шагида заҳар тутдизми ёки,
То тонггача чақиб ётдизми ёки?

О`зи мен ахмоқман, ҳаёлпараст го`л,
До`стларим койиди – Аҳад севмай о`л,
Тушимда олисдан чорлайди бир қо`л,
Мухаббат қо`л етмас юлдузми ёки,
Ҳатолар бир умр афсусми ёки?

Дунёни тушундим фақат қийналсам,
Ҳо`ш, нима бо`ларди сизга уйлансам,
Ҳудо бир асрабди енди о`йлансам,
Бирга яшолмасдик сездизми ёки,
Менинг соф қалбимдан бездизми ёки?

Тошда гул унса хам илдиз отмайди,
Ошиқлар хисларин арзон сотмайди,
Сизнинг озорингиз жонга ботмайди,
Ишқ ё`ли шунчалар қалтисми ёки,
Хар қадам минг битта ҳадисми ёки?

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment