АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АЛДАБ-СУЛДАБ КО`НДИРАМАН БИР КУНИ.

Бунчалар маккорсан, бунчалар о`жар,
Қармог`имга илдираман бир куни.
Майли сен қийнайвер, бо`лавер қайсар,
Алдаб-сулдаб ко`ндираман бир куни.

О`зингга ишлатиб айёрлигингни,
Нозик жойинг топиб сендек тулкини.
Сезмай хам қоласан розилигингни,
Алдаб-сулдаб ко`ндираман бир куни.

Шайтон хам хайрондир сени ёнингда,
Четга олар ҳижолатда о`зини,
Шундай арқон ташлай бир кун бо`йнингга,
Алдаб-сулдаб ко`ндираман бир куни.

Айтиб қо`яй, билмаскансан манисан,
Огох етай, жоним билиб қо`й шуни.
Мен розиман бугун қанча қийнасанг,
Алдаб-сулдаб ко`ндираман бир куни.

( Аҳад Қаюм )

ЕЙ ТЕНТАК ҚИЗ…

Ей тентак қиз, тентак қиз,
Менга айтма ертак қиз,
Севаман деб алдама,
Сенинг дардинг чо`нтак қиз.

Дейсан менга кераксиз,
Боймисиз деб со`райсиз,
Юрагим сизда дейсан,
Демак сен бир юраксиз.

Ей жинни қиз, телба қиз,
Дунёни тор билма қиз,
Олтиндан қаср қуриб,
Яшаганлар бор баҳциз.

Менинг бойлигим дилдир,
Мухаббатим олтиндир,
Уни сенга бермайман,
Епласанг тортиб олгил.

Ей тентак қиз, тентак қиз,
То`қимагин чо`пчак қиз,
Саёқ юрган таёқ ер,
Бир кун ейсан калтак қиз…

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment