АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

СЕВГИНИ ҲОР ҚИЛГАННИ..

Бирига ва`да бериб, бошқани ёр қилганни,
Ишқнинг уволи туцин севгини ҳор қилганни.

Мухаббат мангу осмон, унга сиг`майди ёлг`он,
О`лдирар хаққи виждон, севгини ҳор қилганни.

Қуён ко`з, қуён юрак, шерга тақлид не керак,
Бир жони саккиз бо`лак, севгини ҳор қилганни.

На яшайди на о`лар, кузак келмай то`килар,
Дил куйлаги со`килар, севгини ҳор қилганни.

Еркак бо`лсин, ҳох аёл, лафзин асрасин халол,
Умрини айлар завол, севгини ҳор қилганни.

Ошиқ Аҳад талпинур, гарчи тақдир хал қилур,
Билинг, шайтон ахлидур, севгини ҳор қилганни.

Бирига ва`да бериб, бошқани ёр қилганни,
Ишқнинг уволи туцин севгини ҳор қилганни.

( Аҳад Қаюм )

КУТГАНЛАРИМ БЕКОРМИ?!

Менга дилда асраган, мухаббатинг керакдир,
Ошиг`ингни зор етмоқ, балки сенга ермакдир,
Васлинг менга тилакдир, ишқим сенга ертакдир.
Ё`лларингда интизор, кутганларим бекорми?

Суйганларим бекорми, куйганларим бекорми,
Сени о`йлаб тунлар қон, ютганларим бекорми.
Мехринг ёмон екан ёр, жабринг ёмон екан ёр,
Келади деб беқарор, кутганларим бекорми?

Ко`зларинг ҳумор менга, со`зларинг ҳумор менга,
Сен ёнимда бо`лсанг ёр, кузларим баҳор менга.
Айрилиқ ёндирганда, хажрингдан ог`ринганда,
Сог`инганда айтгин ёр, кутганларим бекорми?

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment