АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

БАРИБИР ҚИЙИНДА СЕВГАН ЙУРАККА…

Дунёлардан совиб қолганда якка,
Етмай ёр васлига, бирор тилакка,
Тушунинг до`стларим ошиқлар қалбин,
Барибир қийинда севган юракка.

Зулматга айланар нурафшон куни,
Бу дунёда унга бир дилдош қани,
Не қилсин хеч кимса тушунмас уни,
Барибир қийинда севган юракка.

Ҳаёлидан кетмас ёрнинг жамоли,
Ко`ксин тешиб о`тар хижрон шамоли,
Хеч кимга билинмас ичда заволи,
Барибир қийинда севган юракка.

Севгидан баҳт емас, ко`зи намланар,
Ел ичра савдойи телба номланар,
Ким севса ошиқлик дардини билар,
Барибир қийинда севган юракка.

Ишқ майи жонига бо`лганда хамдам,
Енди севмайман деб ичса-да қасам,
Қанчалик овутиб далда берсанг хам,
Барибир қийинда севган юракка.

Бу хол Аҳаднинг хам бошидан о`тган,
Фироқ алангаси ко`ксимни тилган,
Билмам ширин висол кимларга битган,
Барибир қийинда севган юракка.

Дунёлардан совиб қолганда якка,
Етмай ёр васлига, бирор тилакка,
Тушунинг до`стларим ошиқлар қалбин,
Барибир қийинда севган юракка.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment