АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

БАҲТЛИ БО`ЛГИН ЕЙ КЕЛИНЧАК…

Ота уйнинг бо`лдим дема бегонаси,
Сени кутар енди ёринг остонаси,
Хар инсоннинг тақдири бор пешонаси,
Баҳтли бо`лгин ей келинчак, йиг`ламагин.

Бу уйда хам о`з уйингдек о`йнаб-кулгин,
О`ша уйинг, о`ша ота онанг билгин,
Енди о`г`ил қизларингга она бо`лгин,
Баҳтли бо`лгин ей келинчак, йиг`ламагин.

Қара, отанг сендан баттар езилмоқда,
Онагинанг ко`зидан ёш сизилмоқда,
Фаришталар бошинг узра тизилмоқда,
Баҳтли бо`лгин ей келинчак, йиг`ламагин.

Енди сенга тог`дек суянч бо`лгай куёв,
Севолмайди сени хечким удек биров,
Қо`йгин енди хаммага хам бор бу синов,
Йиг`ламагин ей келинчак, йиг`ламагин.

Со`рарим бор го`шангангда янгалардан,
Айтмасинлар сенга енгил яллалардан,
Аллалардан гапирсинлар, аллалардан,
Баҳтли бо`лгин ей келинчак, йиг`ламагин.

Аҳад сизга қо`ша-қо`ша баҳтлар тилар,
Баҳтингиздан, ахдингиздан таҳтлар тилар,
О`з қизингга айтарсанам о`ца йиллар,
Баҳтли бо`лгин ей келинчак, йиг`ламагин.

Ота уйнинг бо`лдим дема бегонаси,
Сени кутар енди ёринг остонаси,
Хар инсоннинг тақдири бор пешонаси,
Баҳтли бо`лгин ей келинчак, йиг`ламагин.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment