АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ДИЛИМДАГИ ТИЛИМДА

Дилимдаги тилимда,
Тилимдаги дилимда,
Мен омадни кутмайман,
Омад турар ё`лимда.

Ко`злари ҳумормисиз,
То`рт фасли бахормисиз,
Ошиқларим ко`п мени,
Айтингчи, ҳушёрмисиз.

Севилдимей, севилдим,
Қалбингизда сезилдим,
Сог`инчдан бедормисиз,
Шуни о`йлаб езилдим.

Учраб қолсам, “хм” дейсиз,
Ёнингизда ким дейсиз,
Бу қиз қо`шнимиз десам,
Алдамагин жим дейсиз.

Еговламай ақлимни,
Чиқармагин жахлимни,
Шунчаки хазиллашсам,
Ростга ё`йма гапимни.

Дилимдаги тилимда,
Тилимдаги дилимда,
Мен омадни кутмайман,
Омад турар ё`лимда.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment