АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ҲАММА ҚИЛГАНЛАРИНГ О`ЗИНГГА ҚАЙТАР

Қачондир сен мени ёдга оласан,
Кимсасиз саҳродек ёлг`из қоласан,
Севгимизни еслаб о`йга толасан,
Дунё айланадур бир кун вақт о`тар,
Ҳамма қилмишларинг о`зингга қайтар.

Яхшига яхшилик қайтади бир кун,
Ел унга рахматин айтади бир кун,
Ёмонни ла`натлар кутади бир кун,
Дунё айланадур бир кун вақт о`тар,
Ҳамма қилмишларинг о`зингга қайтар.

Менинг муҳаббатдан бошқа нимам бор,
Бир сенинг хаёлинг доим менга ёр,
Бугун юрагимга сен бердинг озор,
Дунё айланадур бир кун вақт о`тар,
Ҳамма қилганларинг о`зингга қайтар.

Мен-ку ерта яна бахтим топарман,
Хаётга қайтаман шаҳдим топарман,
Ё`қотган давлат-у тахтим топарман,
Дунё айланадур бир кун вақт о`тар,
Ҳамма қилмишларинг о`зингга қайтар.

Биров хаққи биров қорнида қолмас,
Биров қарзи биров бо`йнида қолмас,
Ёмонлик Аҳаднинг ко`нглида қолмас,
Дунё айланадур бир кун вақт о`тар,
Ҳамма қилмишларинг о`зингга қайтар.

( Аҳад Қаюм )

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

Related posts

Leave a Comment