АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ТУРМУШГА ЧИҚИБ КЕТДИ!

Бевафо қиз, бевафо,
Қалбимни ёқиб кетди,
Молу давлатга учиб,
Бошқага оқиб кетди,
Севмай туриб бошқага,
Турмушга чиқиб кетди.

Ва`далар қасрин бузиб,
Мухаббатин унутди,
О`згага ко`зин сузиб,
Гулқалбини ёритди.
Хей, шошма қайга десам,
Бахона то`қиб кетди,
Мени қо`йиб бошқага,
Турмушга чиқиб кетди.

У ховлида то`йҳона,
Бу ховлида жаноза,
Ко`ринг мани холимни,
Г`ирт телбага андоза,
Зарсандиг`ли ёрга учиб,
Узугин тақиб кетди,
Юзин буриб бошқага,
Турмушга чиқиб кетди.

Йиг`лайвериб ко`зёштун,
Юрагим куйиб кетди,
Мен танлаган оқлибос,
То`йида кийиб кетди,
Аҳадни хаёт зарби,
Илондай чақиб кетди,
Қабрим қазиб бошқага,
Турмушга чиқиб кетди.

Бевафо қиз, бевафо,
Қалбимни ёқиб кетди,

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment