АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ОХ!…

Ко`зларимда қонли ёшлар,
Куйган ог`из тилим тишлар,
Ҳотиралар дилим нишлар,
Ох!

Лабга тегмай синар қадах,
Афсус-йиртиқ ко`йлак матах,
Баҳтқуш мени қилар мазаҳ,
Ох!

Кел, жонимни қилай тортиқ,
Хажр-ҳанжар қалбим йиртиқ,
Чидолмайман енди ортиқ,
Ох!

Севги уқиб бо`лмас китоб,
О`йлайвериб бо`лдим бетоб,
Висол дилга тушган офтоб,
Ох!

Йиг`лайвериб… Йиг`лайвериб,
Г`амзада дил кетди қариб,
Телба деманг холим ко`риб,
Ох!

Ёлг`онларинг қирқёқадил,
Аҳад баг`рини ёқадир,
Фироқ илон ниш чақадир,
Ох!

Ко`зларимда қонли ёшлар,
Куйган ог`из тилим тишлар,
Ҳотиралар дилим нишлар,
Ох!

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment