АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

СЕВИБ ҚОЛДИМ ШЕКИЛЛИ!

Хаёт бунча ёқимли,
Дилда хислар шовқинли,
Қалбимда гуллар дунё,
Севиб қолдим шекилли.

Со`зларим Мажнун-Мажнун,
Ко`зларим мафтун-мафтун,
Менимча до`стлар бугун,
Севиб қолдим шекилли.

Сенга о`рганиб қолдим,
Жуда о`згариб қолдим,
Яна ко`нглим беролдим,
Севиб қолдим шекилли.

Ҳаёл ичра маст сузиб,
Армон ипларин узиб,
Қасамларимни бузиб,
Севиб қолдим шекилли.

Кечиб бевафолардан,
Дил чандиқ яролардан,
Қутулиб г`авг`олардан,
Севиб қолдим шекилли.

Ишон менга азизам,
Го`зали ё`қдир сандан,
Мана енди ростданам,
Севиб қолдим шекилли.

Хаёт бунча ёқимли,
Дилда хислар шовқинли,
Қалбимда гуллар дунё,
Севиб қолдим шекилли.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment