АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ЛАБЛАРИНГДА СҲАКАР БОРМИДИ

Лабларингда шакар бормиди,
Бол ичинда захар бормиди?

Бу ко`зларим сенга зормиди,
Мен томонга назар бормиди?

Бунча о`тли-о`тли боқурсан,
Кипригингнда ҳанжар бормиди?

Адашдимми ёр сени севиб,
Мухаббатда ҳатар бормиди?

Бошқасини танла бор дейсан,
Сендан о`зга го`зал бормиди?

Ишқим-карвон, о`зинг сарбоним,
Бундан олис сафар бормиди.

Ей Аҳад бу дайри хижронда,
Зулмат ичра сахар бормиди…

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment