АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

МЕН УЧУН ХАМ О`ЗИНГНИ АСРА…

Севдим деган со`зингни асра,
Мени кутган ко`зингни асра,
Сени топгум, ёнингга боргум,
Мен учун хам о`зингни асра.

Асра, дилда мухаббатингни,
Асра менга ко`нгил ҳатингни,
Менга атаб хамма гапингни,
Мен учун хам о`зингни асра.

Ко`ксингдан отилса минг фарёд,
Сени ко`п йиг`лаца бу хаёт,
Сабр қил, топмасанг бир нажот,
Мен учун хам о`зингни асра.

Синаб бир бор ва`далар кучин,
Дилдан олмай ҳатолар о`чин,
О`ртада соф севгимиз учун,
Мен учун хам о`зингни асра.

Узун йиллар китобин ёпгум,
Бир кун йиг`лаб изларинг о`пгум,
Бир кун сени барибир топгум,
Мен учун хам о`зингни асра.

Юракка ин қурмайин қайг`у,
Хаётингга солмагин ог`у,
Сендан битта илтимосим шу,
Мен учун хам о`зингни асра.

То`лдир жоним, қалбингни нурдан,
Го`зал бо`лсин тунларинг кундан,
Севсанг агар Аҳадни чиндан,
Мен учун хам о`зингни асра.

( Аҳад Қаюм )

 

Related posts

Leave a Comment