АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ШУНЧАЛИК КО`П СЕВГИМ КЕЛАДИ!

Сен мени қанчалик рад ецанг,
Ёнимдан узоқроқ кет десанг,
Қанчалик ко`нглимни совуцанг,
Шунчалик ко`п севгим келади.

Назарга илмасанг қалбимни,
Ичимга ютаман дардимни,
Қанчалик билмасанг қадримни,
Шунчалик ко`п севгим келади.

Хар нафасинг озорлик қилсанг,
Мендан баттар о`жарлик қилсанг,
Қанчалик ко`п қайсарлик қилсанг,
Шунчалик ко`п севгим келади.

Ошиқ бошимни ега ега,
Асабларимга тега тега,
Нима учун билмадим нега,
Шунчалик ко`п севгим келади.

Ховучлаб яшайман юракни,
Сен хам топдинг текин ермакни,
Билмам нега сендек тентакни,
Шунчалик ко`п севгим келади.
Жиловимни бергим келади…

Сен мени қанчалик рад ецанг,
Ёнимдан узоқроқ кет десанг,
Қанчалик ко`нглимни совуцанг,
Шунчалик ко`п севгим келади.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment