АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

ДО`СТЛАРИМ….

До`стларим, менимча дунё дегани,
Интилганга имкон, мехнат ичра бахт.
Омадини кутиб тоқат қилганни,
Пешанаси ёруг`, келажаги нақд.

До`стларим, менимча инсон дегани,
Туг`илибдики мудом унга хамрох дард.
О`ткинчи г`авг`олар емас билгани,
Абадийлик сари ё`л олсин фақат.

До`стларим, менимча висол дегани,
Жону танга қондек сингмог`идир ахд.
Яхшидир юракда вафо бо`лгани,
Енг тоза дилларда яшар мухаббат.

До`стларим, менимча ерта дегани,
Кеча ва бугундек оддийгина вақт.
Аёнмас умрнинг қанча қолгани,
Хеч махал яшашга ё`қолмасин шахд.

До`стларим, менимча ко`нгил дегани,
Айтилмаган қо`шиқ, ёзилмаган хат.
Унга фақат мехр бо`лса бо`лгани,
Мехрсиз ко`нгиллар нурсиз бир зулмат.

До`стларим, менимча яхши яшамоқ,
Бу хаётдан то`г`ри олмоқдир рохат.
Енг катта бойлик бу хотиржам бо`лмоқ,
Подшохсан остингда бо`лмаса хам тахт.

До`стларим, менимча бу гапларини,
Бекорга айтмади сизларга Аҳад.
Унутманг байтларин бирортасини,
Керак пайтда со`зни англамоқлик шарт.

( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment