АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

АХАД КАЮМ ШЕЪРЛАРИ

КО`П ҚИЙНАДИМ ЙОЛГ`ИЗ ОНАМНИ…
Севдиму енг сулув санамни,
Унга бердим ко`нгил хонамни,
Бир бевафо қизга ёқай деб,
Ко`п қийнадим ёлг`из онамни.

Ул малакка ко`нглим очардим,
Пойига дунёни сочардим,
Волидам чорласа қочардим,
Ко`п қийнадим ёлг`из онамни.

Хиёнатдан юзим сарг`айди,
Юрагимни ақлим қарг`айди,
Йиқилсам холим ким со`райди,
Ко`п қийнадим ёлг`из онамни.

Муз едимми ериб кетяпман,
Чинормидим чириб кетяпман,
Наҳот йерга кириб кетяпман,
Ко`п қийнадим ёлг`из онамни.

Ота, ахир нима қил дейсиз,
Бухорога тезроқ кел дейсиз,
Камон бо`лдим нишонсиз ёйсиз,
Ко`п қийнадим ёлг`из онамни.

Одам о`лмас уйи бо`лмаса,
Азамас-ку то`йи бо`лмаса,
Аҳад ё`қдир куйи бо`лмаса,
Ко`п қийнадим ёлг`из онамни.
( Аҳад Қаюм )

Related posts

Leave a Comment